Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


БОБ. АГРОБИЗНЕСДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ


Download 1.13 Mb.
bet79/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

8 БОБ. АГРОБИЗНЕСДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ


Таянч иборалар: сарф-харажатлар,даромад, бевосита ва муомила харажатлари, харажат турлари, соф муомила харажатлари, ишлаб чиқариш харажатлари, ташқи харажатлар, доимий ўзгаручи харажатлар, киши-соати, ресурслар меъёри, ер тузиш, даслабки маълумотлар, режалаштириш, технологик карта, ҳисоб-китоб, бизнес, алмашлаб экиш, топшириқларни ишлаб чиқиш, меҳнат ресурслари, иш ҳақи, солиқ тўловлври, суғурта, ҳосилдорликни аниқлаш, умумхўжалик харажатлари, ҳавивий таннарх, тирик вазнда, сотиш харажатлари.


8.1. Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи тушунчаси.
Аграбизнес корхоналарида маҳсулот таннанхимеҳнат ресурслари, ишлаб чиқариш воситалари, агротехник тадбирлан, инновацион технологиялардан қай даражада фойдаланилгани, қўшимча қиймат яратилганлиги, давлат тамонидан берилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳолати, ишлаб чиқариш нечоғли тўғри ташкил этилганлигини кўрсатувчи асососий кўрсаткич ҳисобланади. Демак, хўжаликнинг иқтисодий фаолиятига баҳо беришда таннархга қаралади. Маҳсулот таннархининг пастлиги корхонани самарали ишлаганлигини, агарда акси бўлиб таннарх юқори бўлганда хўжалик самарасиз фаолит юритганлигини кўрсатади. Шунинг учун, таннарх-маълум бир маҳсулот бирлиги ни етиштириш учун қилинадиган чиқимларнинг пул шаклидаги ифодасидир. Менингча, маҳсулот етиштириш учун ишлатиладиган барча харажатлар йиғиндисига таннарх деб аталади деб таъриф бериш мумкин.
Миллий иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолияти натижаларидан кўпроқ даромад олишга ҳаракат қилади. Ҳар қандай корхона нафақат ўзининг товарини анча юқори баҳоларда сотишга, балки маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишга қилинадиган сарф-харажатларни камайтиришга ҳам интилади.
Товарларни сотиш баҳолари асосан корхона фаолиятига боғлиқ бўлмаган ташқи шароитлар билан белгиланса, ишлаб чиқариш сарф-харажатлари корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва тайёр товар маҳсулотларини сотиш жараёнларини ташкил қилиниши самарадорлиги даражасига боғлиқ. Лекин ҳар қандай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун маълум сарф харажатлар талаб этилади.
Ишлаб чиқариш сарф-харажатлари деганда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қилинадиган барча сарфлар тушунилади.
Ишлаб чиқариш сарф-ҳаражатлари таркибига хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилғи ва энергия учун қилинган харажатлар, асосий капитал амортизацияси, иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар, фоиз тўловлари ва бошқа харажатлар киради. Ишлаб чиқаришга қилинган барча сарф-харажатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот таннархини ташкил қилади.
Ишлаб чиқариш харажатларини иккига бўлиб ўрганиш мумкин: бевосита .ишлаб чиқариш харажатлари ва муомала харажатлари (8.1.1- расм). Ишлаб .чиқариш харажатлари деганда маҳсулотни бевосита ишлаб чиқариш учун қилинадиган барча сарфлар (иш ҳақи, хом ашё ва материал сарфлари, амортизация ва ҳ. к.) тушунилади. Товар бирлигининг қийматида ишлаб чиқариш харажатлари фақат унинг бир қисмини ташкил қилади. Ишлаб чиқариш харажатлари товар қийматидан фойда миқдорига кам. Муомала харажатлари тушунчаси товарларни сотиш жараёни билан боғлиқ бўлиб, шу товарларни ишлаб чиқарувчидан олиб, истеъмолчига етказилгунча кетадиган сафрларга айтилади. Улар икки гуруҳга бўлинади: қўшимча муомала харажатлари ва соф муомала харажатлари. Товарларни ўраш, қадоқлаш, саралаш, транспортга ортиш, ташиш ва сақлаш харажатлари қўшимча муомала харажатлари ҳисобланади. Муомала харажатларининг бу турлари ишлаб чиқариш харажатларига яқин туриб, товар қийматига киради ва унинг қийматини оширади. Харажатлар товарлар сотилгандан кейин олинган пул тушуми суммасидан қопланади.







Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling