Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Деҳқон хўжалиги фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва бошқариш асослари


Download 1.13 Mb.
bet28/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

3.4. Деҳқон хўжалиги фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва бошқариш асослари.
Инсоният учун ўта зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар жараёнида деҳқон хўжаликлари хўжалик юритишнинг истиқболли шаклларидан бири деб тан олиниб, уларнинг ривожланиши учун барча ташкилий, хуқуқий шарт-шароитлар яратиб берилди. Чунки деҳқон хўжаликлари, майда хўжалик бўлиб кичик ҳаждаги маҳсулотларни етиштиришга тез мослашадиган, ноёб районлашмаган экинларни экиб натижа олишга қулай бўлган субектлардан бири бўлиб ҳисобланади. Деҳқон хўжалиги аввалги шахсий тморқа хўжаликлари негизида ва давлатдан кичик ҳажмдаги ерларни олиб ташкил этилди ва уларнинг мақоми 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Деҳқон хўжаликлари тўғрисида”ги қонун билан белгилаб берилди. Деҳқон хўжалигининг ҳуқуқий асосалари қуйидагилардан иборат. Деҳқон хўжалиги- оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализация қилади. Тадқиқотчи Ш.Ю Азизов афторефарат диссертациясида деҳқон хўжаликлари бу – ўзи меросга қолдириш ҳуқуқи билан умрбод фойдаланадиган ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи, ишлаб чиқариш воситалари хусусий мулк бўлган, оилани озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички талабини таъминлайдиган, оила ёки якка (индивидуал) тартибда фаолият юритадиган ва оила аъзолари иштирокидаги меҳнат бирлашмаси мақомидаги тадбиркорлик хўжалик юритиш субъекти мазмунида таъриф бериш илмий-амалий нуқтаи назардан асослидир. Ташкилий-таркибий жиҳатдан деҳқон хўжалиги якка тартибда фаолият юритувчи мустақил хўжалик юритиш шакли бўлиб, у истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондириш билан бирга, оила аъзолари ва умумжамият мақсадларига, шунингдек, қишлоқ аҳолиси даромадларининг ошиши ва турмуш шароитининг яхшиланишига хизмат қилувчи бозор субъектидир деб тарифлайди.
Деҳқон хўжалиги фаолияти асосан тадбиркорлик фаолияти жумласига киради. Деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритиш мумкин. Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятида ёлланма меҳнатдан доимий асосда фойдаланиши мумкин эмас. Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда бошқа қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солинади. Деҳқон хўжалиги аъзолари жумласига биргаликда яшаётган ва деҳқон хўжалигини биргаликда юритаётган оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳнатга қобилиятли ёшга етган бошқа қариндошлари киради. Юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда деҳқон хўжалиги номидан шу хўжалик бошлиғи иш кўради.
Деҳқон хўжалиги бошлиғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкаси мерос қилиб қолдирилган, умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган оила бошлиғи ёки оиланинг муомалага лаёқатли аъзоларидан бири бўлиши мумкин. Деҳқон хўжалиги ихтиёрийлик асосида, хўжалик бошлиғининг туман ҳокимига ёзма мурожаатига асосан ташкил этилади. Аризада сўралаётган ер участкасининг жойлашган манзили, майдони, деҳқон хўжалигининг таркиби ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланишнинг йўналишлари кўрсатилади. Ер участкаларини бериш масалаларини кўриш бўйича туман комиссиясининг хулосасини инобатга олган ҳолда туман ҳокими деҳқон хўжалигини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Туман ҳокимининг деҳқон хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги қарори туманнинг молиявий, банк, солиқ ва бошқа тузилмалари учун мажбурий ҳужжатдир. Деҳқон хўжалиги белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан ташкил этилган деб ҳисобланиб бугунги кунда уларнинг сони қуйидагичадир..
Республикамиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда деҳқон хўжаликларин улушининг йилдан-йилга ЯИМ ҳам ошиб бораётганлигини таъкидлаш лозим 3.4.1-жадвал.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling