Фаолият ва тарбияга боғлиқ
Download 158.04 Kb. Pdf ko'rish
|
2 5271515186912569582 230330 142333
- Bu sahifa navigatsiya:
- Н.Д. Левитов
МАВЗУ: Психофизиологиянингтадқиқот методлари Психик ривожланишда муҳит таъсирига нисбатан бу қонуниятлар иккиламчидир, чунки бу қонуниятларнинг ўзига хослиги ҳаёт шароитига, фаолият ва тарбияга боғлиқ. Психик тараққиётнинг қуйидаги қонуниятларини фарқлаш мумкин: 1. Психик ривожланишнинг нотекислиги. Ҳар қандай шароитда, ҳатто таълим ва тарбиянинг энг қулай шароитларида ҳам шахснинг турли психик белгилари, фуксиялари ва хусусиятлари ривожланишнинг битта даражасида тўхтаб қолмайди. Боланинг ривожланишидаги айрим даврларда психиканинг у ёки бу йўналишларида ривожланиш учун ниҳоятда қулай шароитлар пайдо бўлади ва уларнинг баъзилари вақтинчалик, ўткинчи характерда бўлади. У ёки бу психик хусусиятлар ва сифатларнинг ривожланиши учун энг қулай шароитлар бўлган Ёш даврлари сензитив давр дейилади. (Л.С. Вигоцкий, А.Н. Леонтев). Масалан; 1 Ёшдан 5 Ёшгача нутқнинг ривожланиши, кичик мактаб Ёшида ўқитувчининг сўзи, 15-20 Ёш математик тафаккур ривожланиши учун сензитив давр ҳисобланади. 2. Психиканинг интеграцияси қонуни. Инсон психикаси ўз тараққиёти давомида тобора кўпроқ яхлитлик, бирлик, мустаҳкамлик ва доимийлик хусусиятларини касб эта боради. Н.Д. Левитовнинг кўрсатишича, кичкина бола психик жиҳатдан турли фрагментар психик ҳолатнинг кичик бир системага уюштирилганидан иборатдир. Психик ривожланиш психик ҳолатнинг аста-секин ўсиб, шахс хислатларига айланишини англатади. 3. Пластиклик ва компенсация имконияти. И.П. Павлов фақатгина тегишли таъсир кўрсатилса, ҳамма нарсани яхши томонга ўзгартириш мумкинлигини таъкидлаб, нерв пластиклигини кўрсатиб ўтган. Таълим-тарбия шароитида боланинг психикасини мақсадга мувофиқ ўзгартириш имконияти нерв системасининг ана шу пластиклигига асосланади. Пластиклик компенсация учун ҳам йўл очиб беради. Download 158.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling