Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятининг ташкилий-иқтисодий асослари


Download 1.13 Mb.
bet26/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

3.3. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятининг ташкилий-иқтисодий асослари.
Мамлакатимизнинг иқлим шароити турли табиат ўзгаришлари шуни кўсатадики фермер хўжалиги асосий тармоқдан ташқари бошқа тармоқларни қўшиб олиб бориш мақсадга мувофиқлигини кўрсатди. Натижада фермер хўжаликлари ихтиёрий равишда асосий тармоқдан ташқари таъминот, хизмат кўрсатадиган, қайта ишлайдиган, сақлайдиган соҳалар билан ҳам шуғулланиб келди. Ўз-ўзидан маълумки фермер хўжаликлари аста–секин кўп тармоқли фермер хўжаликларига айланиб борди. Кўп тармоқли фермер хўжаликларида қўшимча тармоқ фаолияти ҳисобига етиштирилган маҳсулотлар фермер хўжаликларининг ички истеъмолига йўналтирилиб ва бозорга чиқарилди. Қўшимча тармоқ иқтисодий жиҳатдан товарлилик даражаси юқори кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожлантиришда қўйилган мақсад ва вазифаларга мос келади. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари давлат буюртмаси ва эркин тадбиркорлик билан шуғулланувчи субъект шаклида фаолият юритиб келмоқда.
Аграр саноат мажмуасининг асосий тармоқларидан бири бўлган қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларига эга бўлиб, ижтимоий иктисодиётда ўзининг алохида ўрини ва мавқеини эгаллаш учун бозор мунособатлари шароитида шаклланмоқда.
Қўп тармоқли фермер хўжаликларида ер, мол-мулк ва бошка барча ишлаб чиқариш воситалари шунингдек фермер меҳнати билан боғлик бўлган барча иктисодий муносабатлар, аграр муносабатларнинг асосини ташкил этади ва бу муносабатлар бозор тизимида янгича маъно-мазмунга эга. Аграр муносабатларни шакллантиришда кўп тармоқли фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари шаклида иш юритувчи меҳнаткашлар гуруҳи фаолият кўрсатади.
Таркибий ўзгаришлар шароитида қишлоқ хўжалик корхоналари энг асосий хал килувчи фаолият доираси бўлибгина колмай, балки ер, меҳнат ва ишлаб чиқариш воситаларидан самарали фойдаланиш воситаси бўлиб ҳисобланади. Умуман олганда фермер хўжалигида ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг уч омили бўлиб, улар бир мақсадга бирлашиб ўрталаридагииктисодий муносабатларни самарали одилона ташкил этиб боради. Уларнинг фаолияти куйидагилардан иборат: биринчидан меҳнат - бу кишиларнинг қишлоқхўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида максадга мувофик фаолияти бўлиб, улар хар кандай корхона фаолиятининг асосини ташкил этади; иккинчидан меҳнат ашёлари - товар маҳсулоти ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) учун инсон фаолияти йуналтирилган воситалар (объектлар) тушунилади; учинчидан меҳнат воситалари - машиналар, махсулдор моллар, ускуна ва кўрилмалар, иш қуроллари ва бошка технологик ишланма турлари, иш жойининг ташқилий таъминоти ва бошкалар. Меҳнат ашёлари ва меҳнат воситалари ўзаро биргаликда ишлаб чиқариш воситаларини ташкил этади. Ишлаб чиқариш воситалари ва иш кучи ўзаробоғликликда ишлаб чиқарувчи кучларни ташкил этади. Демак меҳнат қуроллари, меҳнат воситалари ҳамда меҳнат предметининг ҳаракатидан меҳнат жараёни шаклланади. Аввал меҳнатни максадга мувофик ташкил этиш, жойлаштириш улардан унумли фойдаланиш ва бошқаришни билиш, бозор тизимида фаолият кўрсатадган фермер хўжалигининг иқтисодий томондан ривожланиши учун асосий шарт-шароитларидан бири бўлади..
Кўп тармоқли фермер хўжалиги - корхонани ташкил этиш ва бошқарув қонуниятларини ўрганиб, уларда ишлаб чиқариш кучларини ривожланиш, унда ишлаб чиқариш муносабатларини урнатиш, маҳсулотни етиштиришдан то истеъмолчига етказиб беришда зарур бўлган таъминот, хизмат кўрсатиш ва қайта ишлашни ташкил этиб, кўп миқдорда арзон ва сифатли маҳсулот етиштириб бозорни тулдириш ҳамда максимал фойда олиш учуни чки имкониятларидан унумли фойдаланишни бошқаришнинг чора-тадбирларини белгилашдан иборат. Фермер хўжалигида ер, иш кучлари ва ишлаб чиқариш воситаларининг бирикиши, улар ўртасидаги мутаносибликнинг тўғри белгиланиши хўжаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклини белгилайди. Умуман олганда, моддий бойлик яратиш хар бир корхонанинг ишлаб чиқариш шароити ва йуналишига караб, меҳнат ашёлари, меҳнат воситалари ва иш кучининг максадга мувофик равишда мутаносиб олиб борилиши натижасида амалга оширилади. Фермер хўжалигининг ташкил топиши, унда шаклланган тузилма, ўзига хос бўлган хусусиятлари, иш жараёнларининг ташкил этилиши, ишлаб чиқариш кучлари, ишлаб чиқариш муносабатлари характери билан аниқланади.
Қўп тармоқли фермер хўжалиги турли маҳсулотлар - дон, пахта, гушт, сут, жун, тери, тухум, зиғир, лавлаги, асал, мой берувчи доривор ўсимликлар ва шунга ўхшаш бўлганбошка экинларни ва турли қишлоқ ва ноқишлоқ соҳасини ташкил этиб беради, шунинг учун унинг, ўзига хос хусусиятларини билиш зарур.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling