Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


). “Ақл жамламаси”, “Делъфи”, Экстрополяция ва индуктив усулл


Download 1.13 Mb.
bet12/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

7). “Ақл жамламаси”, “Делъфи”, Экстрополяция ва индуктив усуллардан кенг фойдаланилади.
Учинчи-Таҳлил этиш усуллари бўлиб бу7 тургабўлинади:
1. Гуруҳлаш усулидакўп тармоқли фермер хўжалигини фаолиятига баҳо беришда кенг фойдаланилади. Гуруҳлаш кенг қамровли бўлиб, уларга фаолият тури, ишлаб чиқрган маҳсулот, ишчилар сони, жойлашган ҳудуди, технологик даражасини киритиш мумкин.
2. Таққослаш усуликўп тармоқли фермер хўжалиги самарадорлигини аниқлашда асосий мезони бўлиб иқтисодий кўрсаткичлар, ишлаб чиқарилган маҳсулот, қилинган харажат, (капитал сарф) олинган фойда, рентабеллик кўрсаткичи ва бошқалар хизмат қилади.
3. График тасвирлар усули ишлаб чиқариш фаолиятини бошқаришда график тасвирлаб, диограммалар, ахборот технологиялари орқали кўргазмали ҳолатда акс эттиришдир.
4. Фактлар таҳлили усуликўп тармоқли фермер хўжалигини бошқарув фаолиятига баҳо беришдаги аниқ фактларга таянилади. Фактлар доираси чегаралинмайди, у кўп қиррали бўлиши мумкин. Шулардан эксперт баҳолаш усули ижтимоийтадқиқодлар ўтказишда кенг фойдаланилади. Буларга анкета ўтказиш, суҳбат уюштириш ва бошқаларни олишимиз мумкин.
5. Умумлаштирилган таҳлилкўп тармоқли фермер хўжалигини фаолиятида бир-бирига мос бўлган ёки айрим белгилари бўйича ўзига хос хусусиятларига эга бўлган маълумотларни тўплаб таҳлил қилиш тушунилади.
6. Структуравий таҳлил усуликўп тармоқли фермер хўжалигини келгусида ривожлантириш имкониятларини билиш, бизнес улушини ортиб боришига баҳо бериш, кичик бизнес субъектлари орасида айрим тармоқ ва корхона ўрнини аниқлашга ёрдам беради.
7. Системали ёндошув усуликўп тармоқли фермер хўжалигини бошқаришда агробизнесни ривожланиши ва уни келгусида иқтисодий самара беришини таъминловчи омилларни бир тартибга (системага) келтириб,натижаси бўйича аниқ тадбирлар белгиланиб қарорлар қабул қилишдир.
Қишлоқ хўжалик корхонаси раҳбари ўз назарий илмий ғояларини амалга ошириш учун қуйидаги усуллардан фойдаланади.
Дедуктив усули- умумий қоидалар ва қонуниятлардан келиб чиқиб, нисбатан натижавий хулосалар чиқарилади. Ҳар қандайиқтисодий тамойил ва меҳанизмнинг амал қилишини аниқлашда даставвал назарий ғояларга, сўнгра уларнинг амал қилишига асосланилади. Бу жараён муаммони тадқиқ этишнинг дедуктив усули деб номланган. Юқоридаги масалани тадқиқ этишда, ўрганишда даставвал маълумотлар, воқеалар, фактлар ўрганилади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling