Талабнинг шаклланишига қандай омиллар таъсир курсатади
Download 16.26 Kb.
|
Талабнинг шаклланишига қандай омиллар таъсир курсатади - копия
Талабнинг шаклланишига қандай омиллар таъсир курсатади: Талабнинг ўсиб бориши қонуниятлари: -талабнинг умумий ҳажми,ўсиши ва жамият эҳтиёжларининг тўлароқ қондириб борилиши; -юқори сифатли дори-дармон,озиқ-овқатлар,уй-рўзғор буюмлари ва хизматлари улушининг кўпайиб бориши туфайли талаб таркибининг ўзгариши; -жамиятнинг алоҳида ижтимоий гуруҳлари,шаҳар ва қишлоқ аҳолиси талабларининг яқинлашиши; -дори-дармон товарларининг сифатига,мўлкўллигига,маданий эҳтиёжини қондириш ва сотишдан кейинги сервисга талабни оширишдан иборат. Фармацевтик бозорда маркетингнинг асосий мақсади дори воситаларига бўлган талабга таъсир кўрсатиш-дир. Талаб кўрсаткичи маркетинг мақсади белги-ланишига, керакли стратегия танланишига таъсир кўрсатувчи асосий кўрсаткичлардан биридир. Манфий талаб – истеъмолчилар томонидан товарнинг рад этилиши. Конверсион маркетинг – манфий талаб ҳолатида, товар тўғрисида хато фикрлар ва бошқа сабаблар туфайли унга ҳозирча эҳтиёж сезилмайдиган жойда талабни шакллантиришга ёрдам берадиган маркетингдир. Маркетинг хизматининг вазифаси – бозорнинг нима сабабдан товарни ёқтирмаётганини таҳлил қилиб чиқиш ва товарни қайта ишлаш. Нархларни пасайтириш ва талабни бир мунча жонлантириш йўли билан маркетинг дастури салбий муносабатни ўзгартира оладими, деган муаммони ҳал қилишдир. Талабнинг йўқлиги – истеъмолчиларнинг товарга қизиқмаслиги ёки унга бефарқ бўлишига ҳолатидир. Рағбатлантирувчи маркетинг – талабни уйғотади. Унинг вазифаси – товарга хос хусусиятларни инсоннинг табиий эхтиёжлари ва истаклари билан боғлаш йўлларини топишдир. Яширин талаб – кўпгина истеъмолчиларда бозорда мавжуд бўлган товарлар ёрдамида қондириб бўлмайдиган эхтиёжлар асосида белгиланади. Ривожлантирувчи маркетинг яширин талабни аниқлаб уни юзага чиққан талабга айлантиради. Маркетинг вазифаси – потенциал бозор катталигига, сиғимига баҳо бериш ва талабни қондира оладиган самарали дори воситаларини яратишни асослаш. Камайиб борадиган (сусайган) талаб. Ҳар қандай фармацевтик корхона ўзининг битта ёки бир нечта товарига бўлган талаб камайиб қоладиган ҳолатга эртами-кечми дуч келади. Ремаркетинг ёрдамида нима сабабдан талаб камайиб, конъюктура пасайиб боряётганини таҳлил қилиб чиқиш, дори воситасини такомиллаштириш ёки бир мунча самарали алоқаларни ўрнатиш йўли билан сотувчиларни яна жонлантириш имкониятларини аниқлаш керак бўлади. Маркетинг вазифаси – товарни таклиф этиш ишига ёндошувни ижодий равишда қайта кўриб чиқиб, талабнинг камайишини тўхтатиб туришдир. Номунтазам талаб. Кўпгина фармацевтик корхоналар маҳсулотларининг савдоси мавсумий равишда ўзгариб туради, шу сабабдан ишлаб чиқариш жараёнининг туриб қолиши ёки ишнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши кузатилади. Синхромаркетинг – ўзгариб турадиган, номунтазам талабни нисбатан барқарор ҳолга келтиради, унинг стратегияси таклиф ва талаб хажмларини тенглаштиришдир. Маркетингнинг вазифаси – нархларни ўзгартириш, рағбатлантириш чораларини кўриш йўли билан талабнинг вақт давомида ўзгаришини билинтирмаслик усулларини қидириб топишдир. Тўла – тўкис талаб. Тадбиркорлар ўзларининг товар оборотларидан қониқадиган бўлсалар, тўла-тўкис талаб дейилади. Қўллаб-қувватловчи маркетинг – товар ассортиментини арзонлаштириш, янгилаш, тўлдириш йўли билан истеъмол ва талабни қандай даражада бўлса, шу даражада сақлаб қолиш имконини беради. Хаддан ортиқ талаб. Бунда талаб даражаси бозорда таклиф этилаётган товарлар билан қондирилмайдиган бўлади. Демаркетинг – ҳаддан ташқари юқори талабни камайтиради (нархларни кўтариш, реклама ва сотувларни рағбатлантиришдан воз кечиш). Демаркетинг юқори мавқега эга бўлган дори воситаларига уларни ишлаб чиқариш имкониятлари етарли бўлмаган, хом ашё чекланган вазиятларда тадбиқ этилади. Номаъқул талаб. Саломатлик учун зарали товарларга бўлган талабдир. Гиёхвандлик иллати сабабли наркотик дори воситаларига бўлган талаб, даволаниш жараёнида дори воситаларига ўрганиш ҳолати бунга мисол бўлади. Қарши таъсир кўрсатувчи маркетинг – номаъқул эхтиёжларни қондирувчи товарларга талабни антиреклама (истеъмолчиларни ўзларининг одатларидан воз кечишга кўндириш йўли) ёрдамида камайтиради ёки йўқотади. Download 16.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling