ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори А.Р.Мараҳимов
|
|
_______ ____________ 2018 йил
|
МАТЕМАТИКА ФАКУЛТЕТИ
01.01.04-ГЕОМЕТРИЯ ВА ТОПОЛОГИЯ
ИХТИСОСЛИГИ БЎЙИЧА
НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК КУРСНИНГ
ЎҚУВ РЕЖАСИ-ДАСТУРИ
ГЕОМЕТРИЯ КАФЕДРАСИ
ТАЯНЧ ДОКТОРАНТИ
СУЛТАНОВ БЕКЗОД МАҚСУД ЎҒЛИ
Илмий рахбар: ф.м.ф.д., проф. Артикбоев Абдуллаазиз
Тошкент - 2018
01.01.04-Геометрия ва топология ихтисослиги бўйича назарий-методологик курс
КИРИШ
Геометрия ва топология мутахассислиги илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу курс бўлажак фан фалсафа докторини ўзи танлаган мутахассислигига оид фундаментал назарий билимлар, асосий тушунчалар, таърифлар ва теоремалар билан янада чуқурроқ танишишларига ҳамда ушбу фан соҳасини жаҳон андозалари даражасида ўзлаштиришларига имкон беради. Ушбу дастур, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги қонуни ҳамда Кадрлар Тайёрлаш Миллий Дастурига мувофиқ, мутахассислик бўйича олий ўқув юрти ҳамда олий ўқув юртидан кейинги таълим жараёнида эгалланиши лозим бўлган билимлар доирасини қамраб олган. Шунингдек, дастурда аниқ фанларга янада катта эътибор қаратиш ҳам назарда тутилди. Шунингдек, «геометрия ва топология» ихтисослиги бўйича бўлажак фалсафа докторидан инглиз тили, геометрия, топология, аналитик геометрия, дифференциал геометрия ва ноевклид геометрия каби фанлардан пухта билимларга эга бўлиши талаб этилади. Айни пайтда Галилей фазосида сиртларнинг геометрик характеристикалари, хусусан ярим евклид фазоларда сиртга боғлик дифференциал бўйича ҳам чуқур билимга эга бўлиши лозим.
Фан масалаларининг долзарблиги: Геометрия ва топология замонавий математиканинг зарур ва перспектив йўналишларидан бири ҳисобланади. Геометрия ва топологияни ўрганишда ўзига хослик ва айрим қийинчиликлар мавжуд. Математиканинг замонавий масалалари ва усулларида проектив геометрия, ноевклид геометрия ва тўла геометриянинг классик масалаларини билиш муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |