З. Абдикаримова Урганч давлат университети таянч докторанти


Download 65.73 Kb.
bet1/7
Sana25.06.2023
Hajmi65.73 Kb.
#1654919
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Жамият ва бошкарув (4) (6)


ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ-ИНСТИТУЦИОНАЛ МЕХАНИЗМЛАРИ
З.Абдикаримова
Урганч давлат университети таянч докторанти

Ҳар бир мамлакатда амалга оширилаётган давлат сиёсатнинг асосий мақсади фуқораларнинг нормал ҳаёт кечириш шароитларини яратиб бериш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги тўғри позициясини қўллаб-қувватлашдан иборат. Бунинг учун мамалакатда аҳоли учун биринчи даражали эҳтиёжлар яъни коммунал соҳа, тиббиёт, таълим, транспорт умуман олганда бутун бир инфратузилма етарли миқдорда таъминланган бўлиши қолаверса, уларнинг сифати юқори даражада бўлишига эришилмоғи лозим. Бу эса ўз орқасидан иккинчи муҳим масала яъни инфратузилма объектларини молиялаштириш масалаларини қўяди. Аҳоли сонининг йилдан-йилга ортиб бориши билан бирга мамлакатда керакли инфратузилмага талаб ошадиган бир даврда давлат бюджети бу борада қатор муаммоларга дуч келиши мумкин.


Давлат-хусусий шериклик муносабатлари инфратузилмани ислоҳ қилиш ва хизматларни тақдим этишда инновацион ҳамкорлик шаклидир. Халқаро Валюта жамғармаси фикрига кўра ДХШ – давлат томонидан анъанавий тарзда таъминланадиган инфратузилмавий активлар ва хизматларни хусусий сектор томонидан тақдим этишга қаратилган келишувдир. Жаҳон банки эса ушбу муносабатларни хусусий томон ва давлат органи ўртасидаги давлат активларини яратиш ёки хизматларини тақдим қилиш учун узоқ муддатли шартнома эканлигини таъкидлаб, унда хусусий томон сезиларлича катта рисклар ва бошқарув учун жавобгарликни олишини таъкидлайди. Тадқиқотчилар Э. Р. Йескомб, Э.Фаркухарсон фикрича давлат-хусусий шериклик хусусий сектор томонидан инфратузилмани қуриш, лойиҳалаш, бошқариш борасидаги узоқ муддатли келишув ва ушбу келишувдан мақсад объектнинг тўлиқ ёки муҳим қисмини молиялаштириш учун хусусий сектор капиталидан фойдаланишни назарда тутади. Иосса.Е. ва Мартиморт.Д эса ушбу муносабатларни қуйидагича таърифлайди: “ДХШ бу-давлат органи (маҳаллий ёки марказий давлат органи бўлиши мумкин) ва хусусий томон ўртасидаги айрим хизматларни тақдим этиш бўйича шартномавий келишув бўлиб, бунда хусусий сектор инфратузилмани қуриш ёки янгилаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олади, инвестицияларни молиялаштириш бўйича келишувларни амалга оширади ва кейин ушбу объектни бошқаради ва сақлайди”.
Давлат-хусусий шериклик муносабатларида, иштирокчиларининг мақсадлари уйғунлигини таъминлашда энг муҳум ва асосий жиҳатлардан бири ҳуқуқий-институционал асосларнинг мавжуд бўлиши ҳисобланади. Джеффри Делмон давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш ва инвестиция муҳитини яратиш 3 та асосий омилга боғлиқ эканлигини ва улар жараённи амалга ошириш ва рағбатлантириш учун ходимлар, жараённи осонлаштира оладиган қонунчилик ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг мафжудлигидан иборат эканлигини таъкидлайди. Қаерда етарли шароит ва муҳит яратилган бўлса, шунингдек қабул қилинадиган қарорлар маълум юридик мақомга эга ва ўзгармас бўлса кўзланган мақсадга эришиш имконияти ошиши мумкин. Шу сабабдан давлат бошқаруви ва тартибга солиш механизмларининг мавжуд бўлиши шериклик муносабатларининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Давлат шериклик муносабатларининг институционал асосларини шакллантиради, давлат-хусусий шериклик муносабатларини ташкил этиш ва бошқариш билан шуғулланади, шериклик лойиҳалари доирасида ишбилармон қатламнинг давлат ва жамият билан муносабатлари тамойиллари ва стратегиясини ишлаб чиқади.
Ҳуқуқий, тартибга солувчи ва сиёсий муҳитни яратиш давлат-хусусий шериклик муносабатларининг барқарор кечишида муҳим аҳамият касб этади. Чунки давлат-хусусий шериклик муносабатлари одатда аниқ ва кучли сиёсат билан таъминланади. Хусусий шерик ўз вазифаларини бажаришда давлат томонидан сиёсат ва ислоҳатларни режалаштириш, лойиҳани ишлаб чиқиш, шартномада белгиланган мажбуриятларни бажариш бўйича ваколатли шерик бўлишини ҳохлайди. Бу ўз навбатида давлатнинг ўз иш услубини ўзгартириш ва ислоҳ қилишни талаб қилади. Умуман олганда давлатнинг давлат-хусусий шериклик бўйича иштирокини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
1-чизма

Download 65.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling