З. Абдикаримова Урганч давлат университети таянч докторанти


-чизма Давлат-хусусий шерикликни ташкил этишда институционал дастаклар


Download 65.73 Kb.
bet3/7
Sana25.06.2023
Hajmi65.73 Kb.
#1654919
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Жамият ва бошкарув (4) (6)

2-чизма
Давлат-хусусий шерикликни ташкил этишда институционал дастаклар

Шериклик муносабатларига хизмат қилувчи бирлик


Лойиҳани амалга оширувчи бирлик


Институционал дастаклар


Техник ёрдам кўрсатувчи бирлик

\
Шериклик муносабатларига хизмат қилувчи бирлик. Шериклик муносабатларига хизмат қилувчи бирлик мувофиқлаштириш, сифат назорати, жавобгарлик масалаларини ҳал қилишга йўналтирилган агентлик шаклида ёки вазирлик таркибида (масалан молия вазирлиги) ташкил этиладиган алоҳида бўлимлардан иборат. Хусусий сеcтор учун ушбу бирлик шаффофликни ва изчилликни таъминлашга хизмат қилади.
Шериклик муносабатларига хизмат қилувчи бирликнинг вазифалари қуйидаги изчилликга асосланди:

  • лойиҳани идентификациялаш ва устуворликларни белгилаш;

  • рақобатни рағбатлантириш;

  • имкониятларни синчковлик билан текшириш;

  • ошкора тендер жараёнларига риоя қилиш;

  • ходимларга ва давлат активларига тегишли муносабатни таъминлаш;

  • давлат ресурсларидан энг самарали фойдаланишни таъминлаш.

Шу билан бир қаторда, шериклик муносабатларига хизмат қилувчи бирликни ташкил қилган пайтда унинг жойлашуви ва тузилишига аҳамият қаратиш лозим бўлади. Хусусан, бирлик ваколатлари тўғри ташкил этилган бўлиши ва ваколатли ижрочи жараённинг мазмун-моҳиятини тўлиқ тушуниб етиши керак бўлади. Шу сабабдан жараён тўлиқ малакага эга бўлган мутахасислардан ташкил топиши лозим.
Якуний кўриб чиқилиши керак бўлган масала шериклик муносабатларига хизмат қилувчи бирлик ва соҳа вазирликлари ўртасидаги алоқалардир. Улар ўртасидаги алоқалар ўзаро мувофиқ бўлиши керак.
Лойиҳани амалга оширувчи бирлик. Ушбу бирлик лойиҳаларни режалаштириш ва амалга ошириш воситаси ҳисобланади. Баъзида у вазирлик билан боғланган ёки мустақил тарзда бўлиши мумкин. Лойиҳани амалга оширувчи кўпгина бирликлар йирик капитал қўйилма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади. Лойиҳани амалга оширувчи бирликнинг тузулиши молиялаштирувчи ва ижрочи агентликнинг талаблари, лойиҳа тури ва маҳаллий контексга боғлиқ бўлади. Лойиҳани амалга оширувчи бирлик одатда лойиҳанинг боришини кузатиб боради ва ҳисобот беради. Шунингдек, у лойиҳа билан боғлиқ бўлган молиявий ишларни амалга оширади, бошқарув ва бухгалтерия ҳисоби каби масалалар билан шуғулланади.

Download 65.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling