Introduction to Tourism Курснинг қисқача мазмуни
Download 45.04 Kb.
|
1.Syllabus taqdimoti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курс мақсади
- Даража Балл Рейтинг A+
- ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ БАЛЛАР ТАҚСИМОТИ
- АКАДЕМИК ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАР ВА ЭТИКА
Introduction to Tourism Курснинг қисқача мазмуни: Ушбу курсда туризмнинг асосий тамойиллари яъни,туризмнинг таркибий қисмлари, ўрганишга бўлган асосий ёндашувлар, асосий тушунчалар ва унинг аҳамияти намойиш этилади. Унда туризм соҳасининг ишлаш жараёни билан боғлиқ процедураларга эътибор қаратилган. Бундан ташқари, курс маркетинг, молиявий назорат ва ахборотни бошқариш нуқтаи назаридан туризм билан боғлиқ масалаларни қамраб олади Курс мақсади:
ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ БАЛЛАР ТАҚСИМОТИ Жорий назорат - 30 б. Якуний назорат - 70 б. Жами: 100 балл Семестр давомида талабанинг ишларини баҳолашда қуйидагилар инобатга олинади: - дарс давомати; - дарсларда фаол ва унумли иштирок этиши; - асосий ва қўшимча адабиётларни ўрганиши; - мустақил ишларни бажариши; - барча топшириқларни ўз вақтида топшириши. Умумий дарс соатидан 20% дан кўпроғини сабабсиз қолдирган талабалар якуний назорат имтиҳонларини топширишга қўйилмайди. АКАДЕМИК ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАР ВА ЭТИКА Кўчирмачилик ва бошқа шаклдаги нохаққоний ишларга йўл қўйилмайди. Тест топшириқлари, лойиҳалар, мустақил ишлар, оралиқ назорат ҳамда якуний назорат ишларини топшириш жараёнида кўчириб олиш, бир-бирига айтиб бериш, бошқа шахслар томонидан ечилган масалаларни кўчириб олиш, бошқа талаба ўрнига имтиҳон топшириш каби ишларга қатъиян йўл қўйилмайди. Курснинг исталган ахборотини сохталаштиришга уринган талаба «F» баҳоси билан баҳоланади. Дарс жараёнида мобил алоқа воситалари ва бошқа электрон қурилмалардан фойдаланиш ман этилади. Дарс жараёнида турли ичимликлар ичиш, овқат истеъмол қилиш, сақич чайнаш қатъиян ман этилади. Бағрикенг бўлинг, ўзгалар фикрини ҳурмат қилинг, атрофдагиларга нисбатан одобли ва хушмуомала муносабатда бўлинг. Download 45.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling