Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet200/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Чорва молларининг маҳсулдорлиги –моллардан олинган маҳсулот бўлиб, уларнинг маҳсулдорлиги сут маҳсулдорлиги, гўшт маҳсулдорлиги, жун маҳсулдорлиги, иш маҳсулдорлиги, қоракўл қўйларининг тери маҳсулдорлиги, тухум маҳсулдорлигига бўлинади. Маҳсулдорлик икки жиҳатдан – яъни миқдори ва сифати жиҳатдан баҳоланади.
Ш
Шартли эталон гектар – трактор агрегатларининг умумий ишлаб чиқариш меъёрини ўлчаш бирлиги сифатида шартли эталон гектар (шартли натурал бирлик) қабул қилинади. У қуйидаги шартлар бўлганда 1га ер ҳайдашга мувофиқ келадиган ва эталон сифатида қабул қилинадиган ишлар ҳажмидан иборат. Агрегат ҳаракат тезлиги 5 км/соат бўлганда солиштирма қаршилик 0,50 кг/см2 бўлади, тупроққа ишлов бериш чуқурлиги-20-22 см, дон ҳосили йиғиб олинган ўртача қаттиқликдаги тупроқнинг намлиги 20-22 фоизгача, рельефи текис (оғиш бурчаги 10гача), конфигурация (тўғри бурчакли), ҳайдаш узунлиги-800 м, денгиз юзасидан баландлиги 200 ммгача, тош ва тўсиқлар йўқ. Мазкур маркадаги тракторнинг эталон шартлардаги ва техник меъёрлаштириш услуби бўйича аниқланадиган ишлаб чиқариш меъёри эталон ишлаб чиқариш меъёри дейилади. Тракторларнинг бажарган ишларини шарт-ли эталон гектарга айлантиришда коэффициентлар қўлланилади. Ҳар бир трактор маркаси учун алоҳида коэффициент белгиланади. Шартли эталон гектар коэффициенти ҳар бир иш тури бўйича техник меъёрлаш асосида белгиланган иш меъёрларига тақсимлаш йўли билан топилади.
Шартнома – 1) корхоналар, ташкилотлар ва хусусий шахслар ўртасида ўзаро мажбуриятлар, масъулиятлар ва ҳуқуқларни ўрнатиш тўғрисида битимларни расмийлаштирадиган ҳужжат;
2) бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигида фермерлар, уларга хизмат кўрсатувчилар, таъминотчилар, маҳсулот сотиб олувчилар ва бошқа корхоналар ўртасида бўладиган муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқий ҳужжатдир. Шартноманинг мукаммал адолатли ҳар томон учун ўзаро фойда асосида тузилиши ва шу билан биргаликда томонлар ўз ҳуқуқлари доирасида талаб қила олишлари ҳамда ўз мажбуриятларини сўзсиз бажаришлари муҳим аҳамиятга эга.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling