Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet203/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Эвикциясотувчи мол-мулк ёки мол эгаси бўлмаганлиги, яъни сотув ғайри-қонуний амалга оширилганлиги туфайли харидордан у харид қилган мол-мулкни ёки молни суд орқали тортиб олиш. Бундай вазиятда мол-мулк унинг ҳақиқий эгасига қайтариб берилади, мол-мулкни ғайриқонуний тарзда сотган шахс эса харидор кўрган зарарни қоплаш мажбуриятини зиммасига олади.
Эвристикаички сезги, топқирлик, тажриба, ихтирочилик ҳамда инсон миясининг ўзига хос хусусиятлари асосида иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларни таҳлил қилиш усули.
Эгалитаризм – иқтисодиёт ҳамда жамиятдаги қарама-қаршиликларга барҳам беришнинг асосий усули сифатида бойликлар ва неъматларни тенглик асосида тақсимлашга интилиш.
Эдифакт – бошқарувда, савдода ва транспортда электрон техникадан фойдаланган ҳолда ахборот алмашишнинг кўп мақсадли қоидаси.
Экономикс – иқтисодий жараёнларнинг назарий асосларини ўрганувчи иқтисодий назария.
Экстраполяция – иқтисодий миқдорлар ва кўрсаткичларнинг келгусида кутилаётган қийматларини уларнинг ўтган даврлардаги ўзгаришлари ҳақидаги маълумотлар асосида аниқлаш.
Эксцедент – cуғуртa ташкилотининг суғуртага қабул қилинган таваккалчиликларнинг бир қисмини қайта суғурталашга ўтказишини кўзда тутувчи қайта cуғурталаш тизими.
Элитажамиятнинг энг нуфузли вакиллари.
Эмиссия 1) ҳар қандай турдаги пул белгиларини муомалага чиқариш;
2) компания қимматли қоғозларининг ҳар қандай тури ёки бундай қоғозларни тақсимлаш жараёни.
Эмитентпул белгилари, қимматли қоғозлар ва тўлов ҳисоб-китоб ҳужжатларини муомалага чиқарувчи шахс.
Этатизм давлатнинг жамият иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этиши.
Ю
Юридик масъулият – тайёрловчи ёки ижрочига жароҳат етказилиши, мулкнинг бузилиши, буюмлар ёхуд хизматларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш сабабли юзага келган бошқа зарарларни қоплаш бўйича юклатиладиган мажбуриятлар.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling