Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet204/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Юрисдикция 1) давлат идорасининг қонунан белгиланган ваколатлар доираси;
2) ҳукуқий дахлдорлик, юриспруденция ҳуқуқшунослик.
Юстиция – 1) суд муассасалари ва идоралари тизими;
2) адлия, адолат.
Я
Ялпи даромад1) маҳсулотининг маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун кетган моддий харажатлардан ортган қисми бўлиб, жонли меҳнат натижасида яратилган қийматдир. Ялпи даромад корхона иқтисо-дининг ўсишига таъсир этувчи кўрсатгич бўлиб, иш ҳақи, ижтимоий истеъмол, жамғарма фондининг шаклланишига асос бўлади. Ялпи даромад кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ва корхона ишчиларининг талабини қондириш манбаи ҳисобланади;
2) фирмага товарни сотишдан тушган пул. Корхонанинг маълум вақт давомида товар ва хизматларини сотишдан қўлга киритилган жами пул тушуми ялпи даромад деб юритилади.
Ялпи маҳсулот - бу (қишлоқ хўжалигида) бир йил ичида ишлаб чиқилган жами маҳсулотга айтилади. Экин турлари бўйича маълум экин майдонидан етиштирилган маҳсулот миқдори ҳам тушунилади.
Янгилик – самарадорликни ошириш бўйича фаолиятнинг бирор соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотлар, ишланма ва тажрибалар натижасидир. Бунга фавқулодда моддалар ва давр харажатлари таркибида акс эттирилиши керак бўлган ўтган давр моддалари кирмайди.
Ў
Ўзгарувчи харажатлар - ишлаб чиқариладиган товар миқдорининг ошишига ёки камайишига бевосита таъсир қиладиган ҳаражатларга айтилади.
Ўсимликларга термик ишлов бериш – қуруқ уруғларни ўсимликлар учун жуда юқори ҳароратгача қиздириш ва чиниқ-тириш, бўртган ёки ўса бошлаган уруғларни 0 градусга яқинлаштириб совутиш.
Ўсимлик озиқларўсимликларнинг пояси, барги, дони, уруғи, ва уларни қайта ишлашдан чиқадиган чиқиндилар киради. Ўсимлик озиқлар таркибидаги целлюлоза миқдорига ва тўйимлигига қараб, дағал озиқлар, кўкат озиқлар, ширали озиқлар ва кучли озиқларга бўлинади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling