Режа: - 1.Бизнес-режанинг моҳияти, вазифалари
- 2.Бизнес-режани тайёрлаш боскичлари
- 3.Фермер хўжалигида бизнес-режа тузилмаси
1.Бизнес-режанинг моҳияти ва вазифалари - Бизнес-режада бизнес фалсафаси, корхонанинг жорий ва истиқболдаги стратегияси акс эттирилади.
- Кўпчилик, айникса, амалиётчилар ушбу ҳужжатни тайёрлашнинг нафакат муҳим, балки жуда мураккаб эканлигидан ҳам хабардорлар.
- «Бир лаҳзада тайёрланувчи бизнес- режа» китоби муаллифлари Густав Берл ва Пол Киршнернинг «бизнес-режага эга бўлиб, сиз профессионалга айланасиз, ўз бизнесингизни ривожлантиришингиз мумкин бўлади» деб айтганлиги бежиз эмас, албата.
- Ҳақиқатдан ҳам, бизнес-режа бу бизнес уммонидаги маёқ, бизнеснинг ҳозирги ва келажакдаги ҳолатининг суратидир.
- У янги пайдо бўлаётган бизнеснинг юрагидир.
Густав Берл, Пол Киршнер. Мгновенный бизнес-план.- М.: ИНФРА -М, 2001 - Айтиш керакки, бизнес-режа хўжалик бошқаруви воситаси сифатида мамлакатимиздаги корхоналар иш амалиётига кўнгилдагидек тез киришиб кетгани йўқ.
- Масалан, оз фурсат давомида турли ёндашув ва нуқтаи назарларнинг мавжудлиги бизнес- режаларнинг ахамияти ва моҳиятига ҳам, уларни ишлаб чиқиш усулларига ҳам аниқлик киритмаган.
- Айниқса, иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки йилларида зарур илмий- услубий адабиётларнинг етишмаслиги ўз таъсирини кўрсатди.
- Шу ва бошқа сабабларга кўра кўплаб корхоналарнинг бизнес-режалари юқорида даражада асосланганлик билан ажралиб турмади ва кўп ҳолларда банк муассасалари томонидан уларни молиялаштиришда инкор қилинди.
- Бизнесни режалаштириш бўйича хорижий адабиётлар окимининг ўсиши ушбу соҳага маълум бир аниқлик киритиб, унинг илмий-услубий асосларини бойитди.
- Масалан, юкорида айтиб ўтилган «Бир лаҳзада тайёрланувчи бизнес-режа» асарида бу савол асосан якка тартибда ўз бизнесини очиш ниятида бўлган шахсларга боғлиқдир.
- Унда, хусусан, «бизнес-режа корхонангиз гуллаб-яшнаши учун керакли йўлни танлаб олишингизга хизмат қилувчи ҳужжатдир. Бизнесингиз билан боғлик бўлган энг аҳамиятли ҳолат бу менежментдир. Қисқаси бу - сиз».
- Эдвард Блэквеллнинг «Қандай килиб бизнес-режа тузиш» асарида кўрсатилишича:
- «Бизнес-режа банк ёки бошқа молиявий муассасалардан пул олиш керак бўлганда, шунингдек, акциялар эмиссиясида фойдаланилувчи режадир».
- 1998 йилда Грузинов В.П. муҳаррирлиги остида нашр қилинган «Корхона иктисодиёти» дарслигида кайд этилишича:
Do'stlaringiz bilan baham: |