2. Бизнес-режани тайёрлаш босқичлари - Хужалик амалиётининг далолат беришича, умуман режалаштириш, ва хусусан бизнесни режалаштириш икки босикичда амалга оширилади. Биринчи боскичда бизнес- режанинг лойиха варианти ишлаб чикилиб, унда утган йилда эришилган натижалар тахлили ва келгуси йиллар учун уз имкониятларини бахолаш хисобига дастлабки хисоб- китоблар амалга оширилади. Бизнес-режа барча хисоб-китобларда белгиланган технологик жараёнларга, ички захиралардан тулик фойдаланишга асосланиши хамда зарур холларда ташкилий ва техник-иктисодий тадбирлар билан мустаҳкамланиши лозим.
- Ушбу боскичда чикариладиган махсулотга жамият эхтиёжлари ва бозор талабини аниклаш катта ахамиятга эга.
- Гап шундаки, жамиятнинг аникланган эхтиёжларидан ташкари истеъмолчилар махсулотни харид килиш учун сарфловчи ва корхона ушбу эхтиёжларни кондириш учун махсулот ишлаб чикаришга сарфловчи ресурсларнинг чекланганлиги хам мавжуд.
- Шунинг учун «эхтиёж - ресурслар» богликлиги бизнес- режанинг асосий бугини хисобланади.
- Эхтиёжларни аниклаш корхонани истеъмолчилик талабига эга булмаган махсулот чикариш учун харажатлар сарфлашининг олдиини олади, талаб килинувчи ресурслар хисоб-китоби эса хато ва камчиликларга йул куймайди.
- Иккинчи боскич бу бизнес-режани якуний ишлаб чиқиш ва уни корхонанинг расмий хужжати сифатида тасдиклашдир.
- Айнан шу сифатда бизнес-режа хукукий кучга эга булиб, турли идора ва муассасаларга, хусусан, банклардан молиявий ресурслар олиш учун такдим этилиши мумкин. Агар уни ишлаб чиқиш уз навбатида корхонанинг ишлаб чикариш ва иктисодий (молиявий) стратегиясини ишлаб чиқишга имкон берувчи маркетинг тадкикотлари ва бозор тахлилига асосланса тугри булур эди.
- Айрим мутахассислар битта бизнес-режанинг икки хил куринишга эга булишини - хамкорлар, инвесторлар, акциядорларга такдим этилувчи расмий бизнес-режа ва корхона рахбарияти ва унинг командаси учун тузилган ишчи бизнес-режани тавсия киладилар.
- Ишчи бизнес-режа худди расмий бизнес-режа каби тартибда ва худди шу бўлим ва номлардан ибоарт булиб, тавсия килувчиларнинг фикрича, куйидаги вазифаларни бажаришга хизмат килиши лозим:
- Расмий бизнес-режанинг мухимлигини тушуниш.
- Янги тадбиркорлик ишини бошлашдан анча аввал бажарилувчи хатти- харакатлар дастурини аниклаш.
- Юзага келиши мумкин булган муаммолар вариантларини деталли куриб чиқиш.
- Ички ва ташки рискларни бахолаш.
- Бозор мухитидаги доимий узгаришларни хисобга олган холда иш холати назоратини амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |