Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet192/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Системали ёндошув усули - кўп тармоқли фермер хўжалигини бошқаришда агробизнесни ривожланиши ва уни келгусида иқтисодий самара беришини таъминловчи омилларни бир тартибга (системага) келтириб,натижаси бўйича аниқ тадбирлар белгиланиб қарорлар қабул қилишдир.
Қишлоқ хўжалик корхонаси раҳбари ўз назарий илмий ғояларини амалга ошириш учун қуйидаги усуллардан фойдаланади.
Слот-чартермуайян муддатта транспорт воситасини бутунлай ёки қисман ижарага олиш ҳақида транспорт воситаси эгаси ва ёлловчи ўртасида тузилган шартнома.
Смарт-карта банкнинг микро-процессор ўрнатилган ҳисоб-китоб қилиш пластик карточкаси.
Сметакорхонанинг муайян тақвимий даврга режалаштирилган бўлажак хара-жатларини тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқларининг ўзгаришини ҳисобга олиб, иқтисодий жиҳатдан ўхшашликларига қараб гуруҳлаш.
Солиқ декларацияси – солиқ тўловчининг ўтган давр мобайнида олган даромадлари ҳамда бу даромадларга берилган солиқ чегирмалари ва имтиёзлари ҳақидаги расмий баёноти.
Солиқлардавлатнинг мавжудлиги гарови. Улар иқтисодий агентлардан мажбурий, қопланмайдиган ва қайтарилмайдиган ҳолда, тўлаш миқдори ва муддати қонунда олдиндан белгиланган тушумлардир.
Солидар жавобгарлик – мажбурият бажарилмаганлиги учун кўлланиладиган жавобгарлик турларидан бири. Солидар жавобгарликни бажариш шартларидан, бажарилишини таъминлаш воситасидан, мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмай қолган тақдирда қўлланилиши зарур бўлган фуқаролик ҳуқуқий чоралардир.
Сотувчи нархи – сотувчининг ўз товарига қўйган нархи, бозорда сотиладиган товар қийматининг амалдаги пул ифодаси. Талаб таклифга нисбатан устун бўлган шароитларда олди-сотди муносабатларида сотувчи нархи амал қилади.
Соф даромад – 1) корхонада яратилган қўшимча маҳсулотнинг бир қисми, пул шаклига эга;
2) корхона ялпи даромадида иш ҳақи фонди чегириб ташлангандан сўнг қолган қисми;
3) миллий даромаднинг бир қисми; унда моддий ишлаб чиқариш соҳасида ишловчилар яратган қўшимча маҳсулот гавдаланади. У давлат корхоналарида, кооперативлар, деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги меҳнат фаолиятида яратилади. Давлат корхоналарида яратилган соф даромаднинг бир қисми фойда, оборот солиғи, ижтимоий суғурта ажратмалари шаклини олади. Соф даромаднинг бир қисми давлатнинг марказлашган соф даромадини ташкил қилади. У оборот солиғи, фондлар, меҳнат ва табиий ресурслар учун тўловлар ва бошқа турдаги тўловлар шаклида қарор топади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling