1. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қачон қабул қилинган?


Download 122.25 Kb.
Sana09.04.2023
Hajmi122.25 Kb.
#1345283
Bog'liq
8-синф 10 mart Ҳуқуқдан тестлар


1.Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қачон қабул қилинган?
А) 1945.25.10 Б) 1948.10.12 С) 1959.6.05 Д) 1986.15.12
2.”Жамият” сўзининг маъноси нима?
А) Тўпланган Б) Йиғилган С) Жамланган Д) Уюшган
3.Ўзбекистонда дастлабки давлатлар қачон ташкил топган?
А) м.а.10-аср Б) м.а.7-6 аср С) м.а.4-3 аср Д) м.а.2-1 аср
4. Қадимги Хоразм давлатининг пойтаҳти қайси шаҳар эди?
А) Кат Б) Нишопур С) Кўзалиқир Д) Афросиёф
5. Давлат хокимият бошқарувида мажбур қилиш кучига эгами?
А) Ҳа Б) Йўқ С) Қисман Д) Баъзи холатларда
6. Давлатнинг неча хил вазифаси бор?
А) 2 та Б) 8 та С) 36 та Д) 102 та
7. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш давлатнинг қандай вазифаси ҳисобланади?
А) Ички Б) Ташқи С) Сиёсий Д) Халқаро
8. Давлат шакиллари неча хил бўлади?
А) 2 турли Б) 3 турли С) 4 турли Д) 5 турли
9.Давлат хокимияти,унинг идораларининг аҳоли билан ўзаро муносабатлари, аҳолининг ушбу идораларни шакиллантиришда иштирок этиш даражаси нима дейилади?
А) Бошқарув шакли Б) Тузилиш шакли С) Сиёсий тартибот Д) Федератив бошқарув
10. Монарҳиянинг неча хил белгилари мавжуд?
А) 5 хил Б) 7 хил С) 12 хил Д) 18 хил
11. “Республика” сўзи қайси тилдан олинганда “Умумий иш”деган маънони билдиради?
А) Форс Б)Араб С) Юнон Д) Лотин
12. Президентлик республикасида ижро этувчи хокимият бошлиғи ким?
А) Олий Мажлис Б) Қирол С) Бош вазир Д) Президент
13. Эрон давлат бошқарув шаклига кўра қандай давлат хисобланади?
А) Республика Б) Монархия С) Қироллик Д) Унитар
14. Оддий, ягона деган сўзлар қандай давлатга тегишли эканлигини аниқланг?
А) Федератив Б) Унитар С) Конфедератив Д) Республика
15. Дунёда нечта федератив кўринишдаги давлатлар бор?
А) 15 та Б) 20 та С) 32 та Д) 46 та
16. Қандай давлатларда ягоа ҳудуд,ягона фуқаролик бўлмайди?
А) Федератив Б) Конфедератив С) Унитар Д) Мутлоқ монарҳия
17. Давлат хокимиятини амалга ошириш усуллари ва услублари тизими нима дейилади?
А) Бошқарув шакли Б) Тузилиш шакли С) Сиёсий тартибот Д) Демократик тартибот
18. Давлат органларининг неча хил турлари мавжуд?
А) 2 хил Б) 3 хил С) 8 хил Д) 10 хил
19. Жамиятни бошқариш ва халқ манфаатларини ҳимоя қилишни амалга оширади- ган давлат органларининг яхлит тизими нима дейилади? А) Давлат органлари Б) Давлат механизми С) Ҳуқуқий меъёрлар Д) Демократия
20. Қуйидагилардан қайси бири давлатнинг ички вазифаси хисобланади?
А) Солиқлар жорий этиш Б) Халқаро муносабат С) Божхона назорати Д) Мудофаа
21. Сиёсий тартиботга кўра давлатларга қандай турларга бўлинади
А) Республика ва монархия Б) Демократик ва нодемократик С) Қонуний-ноқонуний Д) Содда ва мураккаб
22. Давлат органи деганда нима тушунилади?
А) Давлатнинг мажбурлов аппарати Б) Ваколатли давлат идораси С) Давлатназорат органи Д) Имтиёзли ташкилот
23. Давлат бу....
А) Хокимиятни иқтисодий ташкилоти Б) Ҳуқуқ нормалари тизими С) Сиёсий ташкилот Д) Мажбурлаш аппарати
24. Маъмурий ҳудудий бирликлар тўғри берилган қаторни топинг?
А) Республика,монархия Б) Консуллик,элчихона С) Маҳалла,овул,қишлоқ,хонодон Д) Вилоят,шаҳар,туман,қишлоқ ва овул
25. Жавоблар орасидан давлатнинг ўзига хос белгилари тўлароқ келтирилган қаторни топинг?
А) Оммавий хокимият,маъмурий-ҳудудий тузилиш,ҳуқуқнинг мавжудлиги Б) Мустақиллик,ҳуқуқнинг мавжудлиги, молиявий назорат С) Маъмурий-ҳудудий тузилиш,солиқлар,божхона назорати Д) Оммавий хокимият, солиқлар,божхона назорати,мудофа
26. Бир ўқув йили неча ҳафта (соат)дан иборат?
А) 30 ҳафта Б)32 ҳафта С)34 ҳафта Д)52 ҳафта
27. Давлатнинг ҳуқуққа бўлган муносабатига қараб қандай турларга бўлинади?
А) Этатик,қонуний,ҳуқуқий Б) Ҳуқуқий,фуқаролик,этатик С) Этатик,ҳуқуқий,оралиқ Д) Фуқаролик,этатик,оралиқ
28. Ҳуқуқий давлатнинг нечта белгиси мавжуд?
А) 9 та Б) 12 та С) 31 та Д) 42 та
29.Авесто” қайси диннинг муқаддас китоби ҳисоьбланади?
А) Ислом Б) Буддизм С) Яхудийлик Д) Зардуштийлик
30. “Хаммурапи қонунлари” қаерда қабул қилинган?
А) Миср Б) Греция С) Италия Д) Бобил
31. “Фозил одамлар шаҳри” асарини ким ёзган эди?
А) Абу Наср Фаробий Б) Ибн Сино С) Ал-Фарғоний Д) Абу Райхон Беруний
32. Қуйидагилардан қайси бири асосий қонун ҳисобланади?
А) Конституция Б) Хукумат қарорлари С) Президент фармонлари Д) Суд қарори
33. “Жамият” тушунчаси, “Фуқаролик жамияти” тушунчасидан...
А) Фарқ қилади Б) Таркибий қисми С) Тўлдиради Д) Бир хил
34. Ҳуқуқий давлатда давлат бошқаруви нимага таянади?
А) Қонун чиқарувчи хокимиятниннг устунлигига Б) Ҳуқуқнинг устуворлигига
С) Суд хокимиятининг устуворлигига Д) Ижро этувчи хокимиятнинг устуворлигига
35. Фуқаролик жамиятида ... бўлиши лозим
А) Давлат жамият назоратида Б) Жамият давлат назоратида
С) Фуқаролар давлат назоратида Д) Фуқаролар суд назоратида
36. Фуқаролик жамиятида асосий андоза ва ҳал қилувчи бўғин бу...
А) Сиёсий партиялар Б) Фуқаролар С) Давлат Д) Маҳалла
37.Маҳалла Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришнинг қандай модели
А) Ижтимоий Б) Сиёсий С) Ўзига хос Д) Таркибий
38. Ўзбекистон Республикасида давлат бошваруви ... га бўлинади
А) Суд,прокуратура,қуролли кучлар Б) Вазирлар Махкамаси,маҳаллий хокимият,маҳалла С) Олий Мажлис,Вазирлар Махкамаси,Суд Д) Қонун чиқарувчи,Ижро этувчи ва Суд хокимияти
39. Давлатнинг тазийқисиз,қонун доирасида вужудга келган муайян кишилик жамиятининг ихтиёрий ўзини ўзи бошқариши нимани англатади?
А) Ҳуқуқий давлат Б) Жамият С) Фуқаролик жамияти Д) Оила
40. Ўзбекистонда давлат хокимиятининг бирдан бир манбаи нима?
А) Олий Мажлис Б) Вазирлар Махкамаси С) Прокуратура Д) Халқ
41. Маҳаллий хокимликлар ижро этувчи тизимга кирадими?
А) Ҳа Б) Йўқ С) Фақат сайловлар вақтида Д) Баъзи холатларда
42. Ўзбекистон халқи номидан ким иш олиб бориш ҳуқуқига эга?
А) Бош вазир Б) Олий суд раиси С) Бош прокурор Д) Президент
43. Президнтликка сайланадиган одам неча ёшдан кичик бўлмаслиги керак?
А) 18 ёш Б) 21 ёш С) 25 ёш Д) 35 ёш
44. Президент Олий Мажлисни тарқатиб юбориши мумкинми?
А) Ҳа Б) Йўқ С) Бош прокурор билан маслаҳатлашиб Д) Буни халдан сўрайди
45. Ўзбекистонда қайси ташкилот олий вакиллик органи ҳисобланади?
А) Олий Мажлис Б) Вазирлар Махкамаси С) Президент Д) Миллий Хавфсизлик
46. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва сенатининг биргаликдаги ваколат муддати неча йил этиб белгиланган?
А) 3 йил Б) 5 йил С) 7 йил Д) 10 йил
47. Олий Мажлис депутатларининг сони нечта?
А) 100 та Б) 150 та С) 200 та Д) 250 та
48. Қонучилик палатасининг нечта депутати Экалогик ҳаракатдан сайланади?
А) 10 та Б) 15 та С) 32 та Д) 50 та
49. Олий Мажлис юқори палатасига ҳар бир вилоятдан нечта депутат сайланади?
А) 6 та Б) 10 та С) 12 та Д) 25 та
50. Олий Мажлис депутатлигига сайланиш учун фуқаро неча ёшдан кичик бўлмаслиги керак?
А) 18 ёш Б) 21 ёш С) 25 ёш Д) 35 ёш
51. Конституциямизнинг қайси моддасида Қонунчилик палатаси қонунига мувофиқ сайланадиган 150 депутатлардан иборат бўлиши белгилаб қўйилган?
А) 65-модда Б) 77-модда С) 86-модда Д) 108-модда
52. Қонунчилик палатаси Спикери ким томонидан сайланади ?
А) Президент Б) Бош вазир С) Халқ томонидан сайланади Д) Депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
53. Олий Мажлис депутатлари дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадими?
А) Ҳа Б) Йўқ С) Бир йилда бир марта Д) Сайловлар вақтидагина фойдаланади
54. Қайси файлусуф адолатли шоҳ орқали энг бахтли жамият қуриш мумкин деган ғояни илгари сурган?
А) Ибн Сино Б) Ал-Фарғоний С) Абу Райҳон Беруний Д) Мотрудий
55. Ўзбекистонда ижро хокимиятининг ягона тизими амал қилиб,улар нечта гуруҳга бўлинади?
А) 1 та Б) 3 та С) 5 та Д) 7 та
56. Вазирлар Махкамаси таркибини ким тузади?
А) Олий суд раиси Б) Олий Мажлис С) Бош вазир Д) Президент
57. Вазирлар Махкамасининг самарали ишлаши учун ким шахсан жавобгар хисобланади?
А) Президент Б) Бош вазир С) Олий суд раиси Д) Бош прокурор
58. Вазирлар Махкамасининг мажлиси қарорларини ким имзолайди?
А) Бош вазир Б) Бош вазир ўринбосари С) Президент Д) Йиғилиш котиби
60. Вазирлар Махкамаси бутун Ўзбекистон ҳудудида мажбурий бажарилиши учун қароролар чиқара оладими?
А) Ҳа Б) Йўқ С) Олий Мажлис рухсат берса Д) Фақат президент рухсати билан
61. Бош вазирнинг фармонларини бекор қилишга ким ҳақли?
А) Унинг ўзи Б) Олий Мажлис С) Президент Д) Олий суд раиси
62. Қайси ташкилот давлат бюджетини ишлаб чиқади?
А) Олий Мажлис Б) Вазирлар Махкамаси С) Судлар Д) Вилоят хокимлари
63. Ўзбекитсонда хукумат бошлиғи ким?
А) Бош вазир Б) Президент С) Бош қўмондон Д) Бундай лавозим йўқ
64. Қайси аллома”Ҳар қандай жамият маълум адолатни ҳимоя этувчи, ҳуқуқий қонунлар асосида идора этиладиган, адолатсизликка йўл қўйилмайдиган, қонун устувор бўлган адолатли жамият таълимотини яратишга, уни ривожлантиришга катта хисса қўшади” деган фикрни айтган?
А) Абу Райҳон Беруний Б) Абу Наср Фаробий С) Ахмад ал-Фарғоний Д) Ибн Сино
65. Вазирлар Махкамаси кимнинг олдида жавобгар хисобланади?
А) Бош вазир Б) Олий Мажлис С) Президент Д) Б ва С
66. Судяларнинг фаолиятига аралашишга ким ҳақли?
А) А) Бош вазир Б) Президент С) Бош прокурор Д) Хеч ким ҳақли эмас
67. Одил судловни амалга оширишга Ички Ишлар Вазирлиги ҳам ваколатли ҳисобланадими?
А) Ҳа Б) Йўқ С) Суд раиси рухсат берса Д) Президент рухсат берса
68. Судяларнинг ваколат муддати неча йил?
А) 3 йил Б) 4 йил С) 5 йил Д) 7 йил
69. “Суд идораларининг мустақиллигига оид асосий тамойиллар” номли хужжат дастлаб қайси ташкилот томонидан қабул қилинган?
А) Олий Мажлис Б) ЮНЕСКО С) БМТ Д) Омбудсман
70. Қорақалпоғистон Республикасида давлат тили қайси тил ?
А) Қорақалпоқ тили Б) Ўзбек тили С) Рус тили Д) Туркман ва Қорақалпоқ тили
71. Айбсизлик презумпцияси қайси қонунда айтиб ўтилган?
А) Судлар тўғрисидаги қонунда Б) Омбудсман тўғрисидаги қонунда
С) Прокуратура тўғрисидаги қонунда Д) Оила кодексида
72. Фуқаролар Судялик лавозимига неча ёшдан бошлаб тайинланиши мумкин?
А) 18 ёш Б) 21 ёш С) 25 ёш Д) 35 ёш
73. Бевосита демократия қандай амалга оширилади?
А) Парламентни сайлаш орқали Б) Референдум орқали С) Президентни сайлаш орқали Д) Митинг ва намоишлар орқали
74. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси вачон амалга киритилган?
А) 1992 йил 8-декабрдан бошлаб Б) Қабул қилингандан сўнг 10 кун ўтгач С) Қабул қилингандан сўнг 2 ой ўтгач Д) 1990 йил 20-июндан бошлаб
75. Ўзбекистон Республикасида Конституция куни... А) 21-март Б) 31-август С) 1-сентябр Д) 8-декабр
76. Ўзбекистон Республикасида Президент...
А) Давлат бошлиғи Б) Давлат ва ижро этувчи хокимият бошлиғи С) Қонун чиқарувчи хокимият бошлиғи Д) Суд хокимияти бошлиғи
77. Қуйидагилардан вакиллик идораларини кўрсатинг?
А) Олий Мажлис Б) Вазирлик ва давлат қўмиталари С) Олий суд ва унинг бўлимлари Д) Президент девони
78. Ўзбекистон Республикасида давлат хокимияти неччига бўлинган? А) 2 та Б) 3 та С) 6 та Д) 25 та
79. Ўзбекистон суверенитетининг асосий хужжати бу... А) Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик декларацияси Б) Давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги қонуни С) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Д) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
80.Ҳуқуқ нормаларининг йиғиндиси нима дейилади? А) Объектив ҳуқуқ Б) Субъектив ҳуқуқ С) Тартибга солиш Д) Ҳуқуқ тизими
2. Объектив ҳуқуқ Субъектив ҳуқуқ билан... А) Фарқ қилади Б) Бевосита боғлиқ С) Инкор қилади Д) Таснифланади
81. Кишининг жамиятдаги хулқ атворини тартибга солувчи талаб ва қоидалар тизими нима дейилади? А) Ҳуқуқ Б) Ахлоқ С) Давлат Д) Жамият
82. Аҳлоқ ва ҳуқуқ ўртасидаги фарқ дарсликда нечта берилган? А) 2 та Б) 4 та С) 6 та Д) 15 та
83. Қайси сўзни лотинчадан таржима қилганда “Баён қилиш”деган маънони билдиради? А) Гипотеза Б) Диспозиция С) Норма Д) Санкция
84. Ҳуқуқий нормалар тузилишига кўра неса хил бўлади? А) 2 хил Б) 3 хил С) 4 хил Д) 5 хил
85. Ҳуқуқ нормасининг асосий вазифаси бу... А) Ижтимоий муносабатларни тартибга солиш Б) Қонунлар чиқариш ва ижросини таъминлаш С) Одил судловни амалга ошириш Д) Хукумат қарорларига тавсиялар бериш
86. Ҳуқуқ нормасининг нечта белгиси бор? А) 2 та Б) 4 та С) 10 та Д) 12 та
87. Ҳуқуқ соҳалари йиғиндиси нима дейилади? А) Ҳуқуқий институт Б) Давлат механизми С) Жамоатчилик ташкилотлари Д) Ҳуқуқ тизими
88.Меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиб турувчи ҳуқуқ соҳаси нима дейилади? А) Оила ҳуқуқи Б) Меҳнат ҳуқуқи С) Экалогия ҳуқуқи Д) Молия ҳуқуқи
89. Ўзаро боғланган, бир турдаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар гуруҳи нима дейилади? А) Ҳуқуқ институтлари Б) Ҳуқуқий норма С) Объектив ҳуқуқ Д) Сиёсий тартибот
90. Ҳуқуқий муносабатлар тузилишига кўра неча хил бўлади? А) 2 хил Б) 5 хил С) 7 хил Д) 9 хил
91.Муомала лаёқати неча ёшдан бошланади? А) 16 ёшдан Б) 18 ёшдан С) 21 ёшдан Д) Туғилгандан бошланади
92. Ҳуқуқшунослик фанида ҳуқуқ манбаларининг нечта шакли бор? А) 2 та Б) 3 та С) 4 та Д) 5 та
93. Ваколатли давлат органларининг қонун чиқариш ҳуқуқига эга эканлиги нима дейилади? А) Ҳуқуқий муносабат Б) Ҳуқуқий лаёқат С) Объектив ҳуқуқ Д) Қонунчилик
94. “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисидаги”қонуни қачон қабул қилинган? А) 1993 йил Б) 1995 йил С) 2000 йил Д) 2002 йил
95. Ўзбекистон Республикаси қонунлари қуйидаги турларга бўлинади? А) Асосий қонун Б) Конституциявий қонун С) Қонун Д) Барчаси тўғри
96. Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам амал қиладими? А) Ҳа Б) Йўқ С) Фавқулодда холатларда Д) Сайловлар вақтида
97. Ўзбекистон Республикасида корхона,ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахдор норматоив хужжатларни қайд этиш давлат тизими ташкил этилган бўлиб,бу вазифа қайси давлат органига берилган?
А) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Б) Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигига С) Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига Д) Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органларига
98. Қонунлар орқага қайтиш кучига ҳам эга бўладими? А) Ҳа Б) Йўқ С) Мумкин эмас Д) Тегишли орган руҳсат берса
99. Қуйидагилардан қонун ости хужжатларини кўрсатинг? А) Президент фармонлари Б) Хукумат қарорлари С) Бошқа ижроя органларининг норматив хужжатлари Д) Барчаси тўғри
100. Ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинадиган муносабатлар...дейилади А) Ҳуқуқий муносабатлар Б) Қонуний муносабатлар С) Ахлоқий муносабатлар Д) Давлатаро муносабатлар
101. Ахлоқ нормаларини аниқланг? А) Яхшилик,виждон,қонун Б) Бахт,бурч,давлат,қонун С) Яхшилик,виждон,бахт,севги Д) Яхшилик,адолат,вонун,жазо
102. Жавоблар орасидан ҳуқуқ соҳаларини топинг? А) Таълим олиш,яшаш ҳуқуқи Б) Жиноят ҳуқуқи,ижтимоий ҳуқуқ С) Табиатдан фойдаланиш ҳуқуқи,сиёсий ҳуқуқ Д) Меҳнат ҳуқуқи,Фуқаролик ҳуқуқи
103. Фақат ҳуқуққа тааллуқли бўлган белгини топинг? А) Шартнома асосида фуқаролар томонидан яратилади Б) Маросим ва ананалар С) Ҳамма учун мажбурий бўлади Д) Ахлоқ одоб қоидаларини,миллий қадриятларни бирлаштиради
104. Ҳуқуқий норма қандай элементлардан иборат бўлади? А) Одат,юридик претседент Б) Қонун,халқаро шартнома,конституция С) Гипотеза,Диспозиция,Санкция Д) Одат,гипотеза,санкция
105. Ҳуқуқбузарликнинг нечта тури бор? А) 2 хил Б) 3 хил С) 4 хил Д) 5 хил
106. Жамият учун хавфли бўлган қилмиш нима дейилади? А) Айб Б) Жиноят С) ҲуқуқсизликД) Интизомсизлик



Download 122.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling