Нархни ўзгартирмай рақобатлашув – бозордаги рақобат усули; ўз товарларини сотиш шарт-шароитини харидор учун қулайлаштириб, рақибни бозордан суриб чиқариш. Бунда товар нархи пасайтирилмайди, балки харидорга муайян ёки имтиёзли хизматлар кўрсатилади. Товарни элтиб бериш, уни харидор дидига мослаб бериш, товарни ишлатиш юзасидан бепул маслаҳат бериш, харидорга эътибор бериб, унга зарур қўшимча хизматлар кўрсатилишига кўмаклашиш амалга оширилади. Одатда буни ғарбда харидор пули учун кураш деб аталади.
Низом капитали – корхонани барпо этиш тўғрисидаги шартнома ёки низомда белгиланган маблағлар (капитал) миқдори. Чиқарилган акцияларнинг номинал қиймати, давлат қўйган маблағлар, хусусий улуш (пай) бадаллари миқдоридан ташкил топади.
Новация – янгилик, томонларнинг илгари тузилган шартномани бошқаси билан, яъни янги мажбуриятлар билан алмаштириш тўғрисида келишуви (илгари берилган мажбуриятни вексель билан алмаштириш.
Ноишлаб чиқариш соҳалар – миллий иқтисодиётнинг аҳолига хизмат кўрсатувчи ва моддий неъматларга бўлган эҳтиёжини қондирувчи тармоқлар йиғиндисидир. Ноишлаб чиқариш соҳаларига аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар (таълим, соғликни сақлаш, физкультура ва спорт, турар жой коммунал хўжалиги, транспорт, алоқа) илмий ташкилотлар, бошқарув такилотлари ва мудофаа киради. Бугунги бозор иқтисо-диёти шароитида қишлоқда ижтимоий – маиший турмуш шароитини яхшилаш, аграр ислоҳотларнинг асосини ташкил этади. Давлат томонидан ноишлаб чиқариш соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётганлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Булар қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзида ўз аксини кўрсатмоқда.
Норма – миқдор, меъёр, маром, қоида.
«Ноу-хау» – у ёки бу ишлаб чиқа-ришни ташкил этиш учун зарур бўлган, лекин патентланмаган техникавий, технологик, тижорат ва бошқа билимларнинг техникавий ҳужжат сифатида расмийлаштирилган жамламаси. Илмий-техникавий, бошқарув, тижорат ва молиявий «ноу-хау»лар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |