Режа базалар тўғрисида умумий тушунчалар


Download 340 Kb.
Sana01.04.2023
Hajmi340 Kb.
#1316155
Bog'liq
Мавзу 5 mt


Мавзу:Машинасозликда базалар ва базалаш. Базалаш схемалари. Базаларни таглаш
РЕЖА

  • 1.Базалар тўғрисида умумий тушунчалар

  • 2.Базаларнинг турлари

  • 3.Олти нуқта қоидаси

  • 4.Базалаш учун зарур бўладиган базалар сони

Дастгоҳларда механик ишлов бериш жараёнида заготовкалар ҳам кесувчи асбоблар ҳамда шу дастгоҳнинг механизм ва узелларига нисбатан туғри ориентирланиши керак.
Дастгоҳларда деталларни тайёрлашда заготовкаларнинг ўзаро ориентирланиши масаласи базалаш орқали хал қилинади.
Механик ишлов бериш жараёнида базалаш деганда заготовкани кесувчи асбобга ёки дастгоҳнинг қисмлари нисбатан керакли ҳолатини таъминлаш тушунилади.

  • Заготовкаларни мосламаларга ўрнатишда қуйидаги иккита масалани ечишга тўғри келади:

  • 1. Заготовкаларни базалаш йўли билан ориентирлаш;

  • 2. Маҳкамлаш йўли билан уларнинг қўзғалмаслигини таъминлаш.

  • Маълумки, жисмни фазода тўла қўзғалмаслигини тўла таъминлаш учун уни 6 та қўзғалувчанлик даражасидан маҳрум қилиш керак:

  • 1) учта координата ўқи бўйлаб илгариланма силжишидан:

  • 2) кўрсатилган учта ўқлар бўйича айланишдан.

  • Олти нуқта қоидаси Заготовкани мосламада тўла базалаш учун унинг базавий сиртларига нисбатан маълум тартибда жойлашган олтита таянч нуқта яратиш зарур ва етарлидир.

  • База билан ўзаро контактда бўладиган таянч нуқталар сонига ва уларни маҳрум қиладиган эркинлик даражаларига кўра призматик заготовка ва деталларда учта таянч нуқтаси билан контактда бўлган ўрнатиш базаси – А, иккита таянч нуқтаси билан контактда бўлган йўналтирувчи база – В ва битта таянч нуқтаси билан контактда бўлган таянч базалари – С фарқ қилинади.


Призма шаклидаги заготовкани мосламада базалаш

  • Комплект базалар

1. Ўрнатиш базаси
2. Йўналтирувчи база
3. Таянч база
Ушбу базалар биргаликда комплект базалар деб юритилади.
Заготовкаларга ишлов беришда битта (а), иккита (б, д, е) ва учта (в) базалардан фойдаланиш

Конструкторлик базаси – детал ёки йиғма бирикманинг маҳсулотдаги ҳолатини аниқлаш учун ишлатиладиган базадир.
Технологик база - заготовка ёки детални тайёрлаш (яъни, механик ишлов бериш) жараёнида унинг ҳолатини аниқлаш учун фойдаланиладиган базадир.
Ўлчаш базаси - заготовкага ишлов бериш ёки уни ўлчашда иштирок этадитган шундай сирт, чизиқ ёки нуқтаки, бунда бажариладиган ўлчамлар ана шу сирт, чизиқ ёки нуқталарга нисбатан ҳисобланади.
Базаларнинг ўриндошлик тамойили
Заготовкаларга аниқ ишлов бериш учун технологик базаларни тайинлашда бир вақтнинг ўзида деталнинг конструкторлик ва ўлчаш базаси сифатида қўлланиладиган сиртларни қабул қилиш лозим.
Базаларнинг доимийлик тамойили шундан иборатки, бунда технологик жараённи ишлаб чиқиш пайтида доимо битта ва ўша технологик базани қўллашга ҳаракат қилиш ва зарур бўлмаган ҳолларда технологик базаларни алмаштирмасликка ҳаракат қилиш керак.
Агар заготовкаларнинг конфигурацияси уларни дастгоҳ ёки мосламаларга қулай, маҳкам, ишончли ўрнатиш имкон бермаса, у ҳолда сунъий технологик базалардан фойдаланилади.
Сунъий технологик базаларга тайёрланган валлар учун керак бўлмайдиган марказий тешикларни мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Агар марказий тешиклар эксплуатация шароитларига мос келмаса, у ҳолда улар ишлов берилгандан кейин қирқиб ташланади.
ТЕХНОЛОГИК БАЗАЛАРНИ ТАНЛАШ

  • Механик ишлов бериш учун технологик жараённи лойиҳалашда мураккаб ва принципиал бўлимлардан бири бу технологик базаларни танлашдир.

  • Технологик базаларни тўғри танлаш қуйидагиларга таъсир кўрсатади:

  • конструктор томонидан белгиланган ўлчамларнинг ҳақиқий аниқлигига;

  • ишлов берилаётган сиртларнинг ўзаро жойлашишига;

  • мосламаларнинг конструкцияси ва уларнинг мураккаблигига;

  • кесиш ва ўлчов асбобларининг конструкциялари ва уларнинг мураккаблигига;

  • ишлаб чиқаришнинг унумдорлигига ва ҳоказо.

  • Шунинг учун технологик базаларни танлаш, технологик операциянинг кетма-кетлиги ва сиртларга ишлов бериш турларига таъсир кўрсатади.

  • Шу билан бирга технологик базани танлашда дағал ишлов бериш (яъни биринчи ёки дастлабки технологик операция) учун технологик база танлаш жуда муҳим ҳисобланади.

  • Технологик базаларни танлаш биринчи операция учун базани танлашдан бошланади.

  • Биринчи операция учун танланган база дағал технологик база деб аталади.

  • Биринчи операция учун дағал база сифатида шундай сиртни танлаш керакки, ушбу сиртга нисбатан ишлов берилган юза кейинги операциялар учун технологик база бўлиб хизмат қилсин.

  • Демак, дағал базани тўғри танлаш бошқа технологик базаларга ишлов бериш учун жуда муҳимдир.

  • Мосламада заготовкани мустаҳкам ўрнатилишини таъминлаш учун дағал база учун танланган сирт кенг ва ғадир-будирлиги нисбатан текис бўлиши керак.

  • Ишлов беришда дағал базадан фақат бир марта қўлланилишига руҳсат берилади, яъни биринчи операцияни бажаришда.

  • Кейинги барча операциялар фақат ишлов берилган тоза сиртлар орқали базаланиши керак.

Download 340 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling