Х
Харидор нархи – бозорда товарга харидор таклиф этган нарх, бозорда сотилган товар қийматининг амалдаги пул ифодаси. У одатда сотувчи нархидан паст белгиланади. Бозорда таклифга нисбатан талаб кам бўлганда харидор нархи кучга киради. Савдолашув орқали товарлар сотувчи нархи харидор нархининг оралиғидаги нарх билан сотилади.
Хизмат кўрсатиш даражаси – хизматларнинг имкон қадар мумкин бўлган ҳажмига қараганда ҳақиқатдан кўрсатиладиган ҳажмининг нисбатини аниқловчи кўрсаткич.
Хизматлар – юридик ёки жисмоний шахсларнинг маълум эҳтиёжларини қано-атлантиришга йўналтирилган ва бунинг натижаси маҳсулот ҳисобланган фаолияти.
Холдинг компания – акциялар назорат тўпламига эгалик қилиш йўли билан битта ёки бир нечта ҳуқуқий жиҳатдан мустақил компанияларни назорат қилувчи корпорация ёки акциядорлик компанияси.
Хронометраж – ишчининг меҳнат операцияларига кетган иш вақти сарфини мазкур операцияларнинг меҳнат талаб-лигини аниқлаш мақсадида ўлчаш.
Ч
Чек – пудратчига барча бериладиган пул, моддий техника ресурслари, сервис хизматлари учун ўзаро ҳисоб китобни олиб бориш мақсадида ишлатиладиган ҳужжатдир. Чекни имзолаганнинг жорий ҳисобидан муайян суммани бериш ёки бошқа ҳисобга ўтказиш ҳақида банкка берилган ёзма фармойишини ифода этади. Ривожланган банк тизими шароитларида ички тўлов оборотида кенг тарқалган, яъни тўловларнинг асосий қисми чек билан тўлаш асосида олиб борилади. Чек ташқи тўловлар оборотида ҳам ишлатилади. Бозор иқтисодиёти шароитларида чекдан фойдаланиш нақд пул билан қилинадиган ҳисоб-китобларни кўп даражада камайтиради.
Чет эл инвестициялари – иқтисодиётнинг саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа тармоқларига чет эл мулкдорлари капиталининг узоқ муддатга қўйилиши.
Чорва молларини меъёр билан боқиш – чорва моллари тўғри боқилганда уларнинг ҳаёт фаолиятини сақлаб туриш ва маҳсулот ҳосил қилиш учун озиқ моддаларга бўлган эҳтиёжи тўла қондирилган бўлади. Ҳайвонларнинг озиқ моддаларига бўлган суткалик эҳтиёжи боқиш нормасида акс этади. Норма эса ҳайвонлар вазнига боғлиқ. Нормани белгиловчи иккинчи омил ҳайвонларнинг ёши ҳисобланади, чунки ёш организмнинг ўсиши учун ҳам озиқ моддалар керак. Норма, шунингдек, ҳайвонларнинг физиологик ҳолатига, ем-хашак турига ва улардан фойдаланиш усулига ҳам боғлиқ. Меъёрда ҳайвонларнинг озиқ моддаларга бўлган умумий эҳтиёжи акс эттирилади, бу эса озиқ бирлигида, алмаштириб бўлмайдиган озиқ моддалар – ҳазм бўладиган протеин, минерал моддалар ва витаминларга бўлган эҳтиёжида ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |