Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet202/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Экспертиза – асосли хулоса бериш учун махсус билимларни талаб этадиган бирон-бир масала, жараён ёки воқеликларни кўриб чиқиш ва тадқиқ этиш.
Эксперт баҳоси – жараёнлар ва воқеликларни бевосита ўрганилмайдиган ва мутахассислар мулоҳазаларига асосланадиган сон ва сифат баҳолари.
Экспорттоварлар, хизматлар ва капитални ташқи бозорга чиқариш. Моддий неъматларни четга чиқариш – товар экспорти, хориждаги шерикларга ишлаб чиқариш ёки истеъмолга оид тўловли хизмат кўрсатиш – хизмат кўрсатиш экспорти, мамлакат ташқарисида капитал қўйиш (корхона ва объектлар қуриш ва ишга тушириш) – капитал экспорти ва бошқа турлари бор.
Электрон маълумотлар базаси компьютер хотирасида сақланаётган фаолиятнинг маълум объекти ёки турига тааллуқли, махсус ташкил этилган, янгиланадиган ва логистик жиҳатдан бир-бири билан боғлиқ маълумотлар мажмуи.
Элементларнинг ўзаро боғлиқлиги – тизим элементлари ўртасида ташкилий, технологик ва ишлаб чиқариш хусусиятига эга аниқ алоқаларни мавжудлиги.
Элементлар мажмуининг уюшқоқлиги – бу тизим элементларининг ўзаро боғлиқликни шакллантириши ва агарда ушбу элементларга маълум ташкил этувчи таъсирлар қўлланилганда бирлашишининг потенциал имкониятлари.
Элита уруғ – мазкур навнинг селекция уруғчиликнинг бирор махсус усулини қўллаб етиштирилган навдорлиги ва экиш сифатлари бўйича талабларга тўлиқ жавоб берадиган бошланғич уруғига айтилади.
Эҳтиёж – бу шахснинг яшаши ва ўзини ўзи сақлаш учун зарур бўладиган восита ва шарт-шароитларни яратиш тўғрисида ғамхўрлик қилиш, яшаш муҳити (ҳаёт ва ижтимоий муҳит) билан барқарор мувозанатни сақлашга интилиш.
Эмиссиябанк ва хазина билетларини, қоғоз пулларни ва қимматли қоғозларни тайёрлаш ҳамда муомалага чиқариш.
Эфир мойлари – ёғга аралашадиган учувчан моддалар ҳисобланиб, сабзавот ва меваларга хушбўйлик бахш этади. Эфир мойларининг физиологик вазифаси ҳозирча аниқланмаган, аммо унинг миқдори ортиши ўсимликларнинг ўсиши ва органлари етилиши билан боғлиқ. Баъзилари микроорганизмлар кўпайишининг олдини оладиган антибиотик хусусиятига эга. Эфир мойлари парфюмерия, озиқ-овқат, қандолат, спиртли ичимликлар саноатида қўшимча модда сифатида ишлатилади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling