Эвикция – сотувчи мол-мулк ёки мол эгаси бўлмаганлиги, яъни сотув ғайри-қонуний амалга оширилганлиги туфайли харидордан у харид қилган мол-мулкни ёки молни суд орқали тортиб олиш. Бундай вазиятда мол-мулк унинг ҳақиқий эгасига қайтариб берилади, мол-мулкни ғайриқонуний тарзда сотган шахс эса харидор кўрган зарарни қоплаш мажбуриятини зиммасига олади.
Эвристика – ички сезги, топқирлик, тажриба, ихтирочилик ҳамда инсон миясининг ўзига хос хусусиятлари асосида иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларни таҳлил қилиш усули.
Эгалитаризм – иқтисодиёт ҳамда жамиятдаги қарама-қаршиликларга барҳам беришнинг асосий усули сифатида бойликлар ва неъматларни тенглик асосида тақсимлашга интилиш.
Эдифакт – бошқарувда, савдода ва транспортда электрон техникадан фойдаланган ҳолда ахборот алмашишнинг кўп мақсадли қоидаси.
Экономикс – иқтисодий жараёнларнинг назарий асосларини ўрганувчи иқтисодий назария.
Экстраполяция – иқтисодий миқдорлар ва кўрсаткичларнинг келгусида кутилаётган қийматларини уларнинг ўтган даврлардаги ўзгаришлари ҳақидаги маълумотлар асосида аниқлаш.
Эксцедент – cуғуртa ташкилотининг суғуртага қабул қилинган таваккалчиликларнинг бир қисмини қайта суғурталашга ўтказишини кўзда тутувчи қайта cуғурталаш тизими.
Элита – жамиятнинг энг нуфузли вакиллари.
Эмиссия – 1) ҳар қандай турдаги пул белгиларини муомалага чиқариш;
2) компания қимматли қоғозларининг ҳар қандай тури ёки бундай қоғозларни тақсимлаш жараёни.
Эмитент – пул белгилари, қимматли қоғозлар ва тўлов ҳисоб-китоб ҳужжатларини муомалага чиқарувчи шахс.
Этатизм – давлатнинг жамият иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этиши.
Ю
Юридик масъулият – тайёрловчи ёки ижрочига жароҳат етказилиши, мулкнинг бузилиши, буюмлар ёхуд хизматларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш сабабли юзага келган бошқа зарарларни қоплаш бўйича юклатиладиган мажбуриятлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |