Шартномавий жавобгарлик – шартномага асосланган мажбурият бузилганлигида қўлланиладиган ҳуқуқий чора.
Шахсий мулк – фуқароларнинг шахсий эҳтиёжини қондиришга хизмат қилувчи мулк. Шахсий мулк субъекти айрим фуқаролар, унинг объекти эса истеъмол буюмлари, турар жой ва бошқалар, умуман, шахсий эҳтиёжни қондиришга хизмат қиладиган воситалардир. Шахсий мулк ишлаб топилган даромад, меросга олинган ёки инъом сифатида олинган мол-мулк ҳисобидан, иш ҳақи, нафақа, стипендия, томорқа хўжалигидан тушган даромад, акциядан келган дивиденд, лоторея ва заём ютуқлари эвазига кўпайиб боради. Шахсий мулк объектлари эҳтиёжни қондириш доирасидан чиқиб, даромад топиш йўлида ишлатилса, хусусий мулкка айланиб кетиши мумкин.
Ширкат хўжалиги – товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун пай усулига ва асосан оила пудратига, фуқароларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган юридик шахс ҳуқуқларга эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
Шартли эталон трактор – тракторларни шартли 15 от кучига айлантириб ҳисоблаш тартиби бекор қилингандан кейин эталон ҳисобида шартли тракторларга айлантириш тартиби белгиланди. Т-74, Т-75-1 эталонга тенг. Трактор паркларининг иш якунларини тўғри аниқлаш мақсадида тортиш кучи ўрнига тракторларнинг сменада ишлаган бир соатлик иш унуми асос килиб олинади.
Э
Эвристика – ўтиб кетган дастлабки муаммоларни ҳал этиш тажрибаси, хатолар ва ички сезгиларни ҳисобга олишга асосланган қарорлар қабул қилиш усуллари ҳамда услублари.
Экология – ўсимликлар ва ташқи муҳитнинг ўзаро муносабатини ўрганадиган фан.
Эксклюзив дилер – ишлаб чиқарувчининг маҳсулотини сотиш бўйича ўзига хос ҳуқуққа эга ва ушбу ишлаб чиқарувчининг эълон қилинган ҳудудда ягона вакили ҳисобланади.
Эксперт – керакли касбий маълумот, тажриба ва профессионал ички сезгига эга, қарор қабул қилиш учун жалб қилинадиган ёки қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахсларнинг маслаҳатчиси ролини бажарадиган юқори малакали мутахассис.
Do'stlaringiz bilan baham: |