Фермернинг бизнес режаси – бу корхо-нанинг ишлаб чиқариш фаолиятини маълум бир муддат давомида амалга ошириш бўйича мавжуд имкониятлар, корхонанинг мақсади ва бозор талабини мувофиқлаштирувчи, корхонанинг юқори даражада фойда олишини таъминлаш борасидаги ёзма дастуридир.
Фирма ликвидлиги – фирманинг қарз мажбуриятларини ўз вақтида қоплаш қобилияти.
Фойда – сотилган маҳсулотнинг қиймати билан таннархи айирмаси; қўшимча маҳсулотнинг пул шакли. Фойда даромаднинг бир қисми, фойданинг мувозанат, ҳисоб-китоб ва қолдиқ шакллари мавжуд. Маҳсулот таннархини пасайтириш, жадаллаштириш асосида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш фойда ўсишининг асосий омиллари ҳисобланади.
Фойда меъёри - бу ҳар бир сўмлик асосий ва айланма воситалар қиймати йиғиндисига тўғри келадиган фойда, соф даромаднинг фоиздаги ифодаси кўрсаткичи хисобланади.
Форс-мажор – ўзaро шартнома тузган томонларга боғлиқ бўлмаган, фавқулотда ҳал этиб бўлмайдиган ҳолатлар.
Форфейтинг – моллар сотувида четдан мол келтирувчиларга кредит ажратиш шакли. Бу кўпинча ташқи савдо операцияларида қўлланилади.
Франко – савдо шартномаларида қўлланиладиган истилоҳ. У одатда бирор жой номига қўшиб ишлатилади. Бунда сотувчи сотилган молларни ўз ҳисобидан ўша жойга етказиб бериш мажбуриятини олади.
Франчайзер – шартнома шартлари асосида ва маълум вақтга бошқа бир шахсга саноат ёки тижорат фаолиятининг маълум бир турини жорий қилиш ҳуқуқини берувчи шахс.
Фьючерс – 1) битим тузилганидан сўнг муайян вақт ўтгач, мол ёки акция учун шартномада белгаланган нархда пул тўлашни кўзда тутувчи муддатли битим тури;
2) шартномаси хомашё моллари, олтин, валюта, молия ва кредит воситаларини битим тузилган пайтда белгиланган нархда харид қилиш ва сотишдан иборат муайян вақтдан (2-3 йилга қадар) кейин ижро этиладиган муддатли битим шартномаси.
Фьючерс битимлари – биржалардаги хом ашё ва бошқа товарларни, валюта, қимматли қоғозларни битим тузилган пайтида қайд этилган нархлар бўйича олди-сотдисига доир тезкор операциялар. Бунда битимнинг ижроси келаси давр ичида (2-3 йилгача) амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |