Тупроқ унумдорлиги - ўз хусусиятига қараб 3 га бўлинади:
1. Тупроқ табиий унумдорлиги – тупроқнинг нам сиғими, сув ўтказувчанлиги, механик, физик, кимёвий, биологик таркиби, озуқа моддаларининг умумий захираси билан ўлчанади.
2.Тупроқнинг таркибий унумдорлиги - ерга вақтинча дам бериш, дарахт барглари, ёввойи ўтлар таналари, илдиз чириши, дуккакли экинлар экиш билан тупроқ озуқаси бойитилади.
3.Тупроқ сунъий унумдорлиги - кишилар ўз меҳнати, қўшимча капитал маблағ сарфлаш йўли билан тупроқ озуқасини кўпайтириш тушунилади.
Тупроқ эрозияси – сув ёки шамол ҳаракати таъсирида тупроқ қатламининг емирилиши. Эрозия 3 турга бўлинади: сув, шамол ва ирригация эрозияси.
Тўловнома-фактура – молнинг нархи кўрсатилган тавсифи ва барча юк маълумотларидан иборат тўловнома.
Тўғридан-тўғри инвестициялар - фойда олиш ва бошқарувда иштирок этиш мақсадида, хўжалик фаолияти юритаётган субъект устав капиталига қўйиладиган қўйилмалардир.
У
Умумлаштирилган таҳлил - кўп тармоқли фермер хўжалигини фаолиятида бир-бирига мос бўлган ёки айрим белгилари бўйича ўзига хос хусусиятларига эга бўлган маълумотларни тўплаб таҳлил қилиш тушунилади.
Умумий ишлаб чиқариш харажати - бу харажатга хўжалигининг штат жадвалида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳамма турлари ҳамда хўжалик харажатларини ҳисоб - китоби экин турлари бўйича олиб борилади. Ушбу харажат миқдори, умумий харажатдан уруғ қиймати чегиришдан қолган қисмига мутаносиб тақсимланиб, экин турларига олиб борилади.
Унувчанлик – уруғларни экиннинг талабига мос келадиган қулай шароитда белгиланган муддат ичида униб чиқиш қобилиятидир. Унувчанлик соғлом униб чиққан уруғлар миқдорини кўкартириш учун олинган ҳамма уруғларнинг миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида белгиланади.
Унификация – бир хиллаштириш, бир хил шаклга келтириш
Do'stlaringiz bilan baham: |