Таъминотчи – бирон-бир товарлар, буюмлар, материаллар етказиб берувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Тендер – савдо-сотиқни уюштирувчилар томонидан бўлғуси савдо иштирокчиларига тарқатиладиган ва муайян товарларни келтириш ёки муайян хизматларни бажа-риш таклифи ёзилган иш қоғози.
Технология – иш ва иш жараёнларини бажариш қонуниятидир. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қишлоқ хўжалик экинларини парвариш қилиш ва йиғиш (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиш) технологияси ва қишлоқ хўжалик ишларини бажариш технологияларини фарқлайдилар.
Технология сотиб олиш – чет мамлакатлар илғор технологиясини ўзлаштириш. Бу соҳада айниқса, Япония намуна бўлади: у лицензиялар сотиб олишга кўпгина маблағ сарфлади ва шу йўл билан тезда иқтисодий юксалишга эришди. Ривожланаётган мамлакатлар учун технология сотиб олиш илғор технологияни эгаллаб, ўз саноат ишлаб чиқаришини яратиш вазифасини ҳал этишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Тизим – бир-бири билан муносабатда ва алоқада бўлган ҳамда яхлитликни ташкил этувчи кўплаб ўзаро ҳаракат қиладиган элементлар.
Товар – бозорда олди-сотди орқали айирбошланадиган меҳнат маҳсули.
Томчилатиб суғориш – экинларга сув беришнинг энг илғор усулларидан бири бўлиб, бунда сув ўсимликларга тўғридан тўғри махсус жиҳозлар ва қурилмалар ёрдамида томчи тарзида етказилади.
Транш – облигация заёмининг алоҳида бўлак ҳолда чиқариладиган улуши (туркуми).
Траст – 1) хусусий шахслар ва ташки-лотлар учун ишонч асосидаги хизматларни бажарувчи компания;
2) мол-мулкни ишонч асосида бошқариш.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш – ишлаб чиқариш жарёнлари ва харажатлари бўлиб, булар эвазига календар йил охирида пировард маҳсулот олинмаган ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида тугалланмаган ишлаб чиқариш кейинги йил ҳосили ва чорва маҳсулотлари учун яъни қишки ва баҳорги экинлар, кўп йиллик ўтлар ва бошқа йил бошигача шу йилда олинадиган маҳсулотлар учун қилинадиган харажатлар киради. Чорвачиликда тугал-ланмаган ишлаб чиқаришга йил охирида мавжуд бўлган ва кейинги йилда боқувга ва сотишга мўлжалланган барча ёш моллар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |