Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet206/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Қўлга ўргатиладиган ҳайвонлар – одам, қўлга ўргатиб турли мақсадларда фойдаланиладиган ҳайвонлардир. Қўлга ўргатилган ҳайвонларнинг фақат бир авлодидан фойдаланилади, чунки улар қўлда жуда камдан кам ҳолда учрайди.
Ҳ
Хавф – бирор кўнгилсиз ҳодиса ёки фалокат юз бериш эхтимоллиги, хатар, қўрқинч.
Ҳадя қилиш шартномаси – ҳадя қилиш шартномасига кўра, бир тараф (ҳадя қилувчи) иккинчи тарафга (ҳадя олувчи) бирор буюмга эгалик қилиш шарти билан текинга беради ёки бериш мажбуриятини олади.
Ҳайвонлар экстерьери экстерьер ҳайвоннинг ташқи тузилиши характеридир. Ҳайвонга баҳо беришда унинг экстерьери катта аҳамиятга эга. Ҳайвон танасининг шакли организмнинг ўзига хос хусусиятларини маълум даражада акс эттиради. Ҳайвонларнинг экстерьерига қараб уларнинг конституция типи, кандай маҳсулот олиниши ва қайси йўналишда боқилиши аниқланади. Ҳайвоннинг экстерьери камчиликларсиз, шунингдек, нуқсонли бўлиши мумкинки, булар насл бериш ёки маҳсулдорлик қимматини пасайтириб юборади.
Ҳеж муайян мол бозор нархларининг келгусидаги ўзгаришларидан харидор ва сотувчини суғурталаш мақсадида тузиладиган муддатли битим.
Ҳежер – нарх-навонинг ноқулай ўзгаришларидан суғурталанишга имкон берувчи биржа операцияларини амалга оширувчи шахс.
Ҳимоя қилинган жой – ер майдони жиҳозланиб, сунъий ёки табиий иқлим шароити ҳосил қилиниб, барча мавсумларда қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган жой.
Ҳисобга олиш – аниқ ишлаб чиқариш-сотиш жараёнлари, уларнинг натижалари, фойдаланилган ресурслар ва ҳоказолар тўғрисидаги ахборотга эга бўлиш, уни рўйхатга олиш, тўплаш, қайта ишлашдан иборат бўлган бошқарув вазифаси.
Ҳужжат қайд этилган ахборотни ўз ичига оладиган ва маълум ҳуқуқий аҳамиятга эга моддий тарқатувчи.
Ҳужжатлаштириш – белгиланган шакллар бўйича керакли ахборотни ёзишни ифода этадиган бошқарув жараёнини амалга оширишнинг мажбурий шарти.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling