Хми ва м (Турк-Инглиз) мутахассислик сиртқи йўналиш курс талабаси Ҳайитбоев Ориф
Download 25.94 Kb.
|
1 2
Bog'liqХалқаро капитал миграцияс
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Капитал олиб чиқиш - халқаро иқтисодий муносабатларнинг фаол шакли сифатида.
ХМИ ва М (Турк-Инглиз) 2 мутахассислик сиртқи йўналиш 4 курс талабаси Ҳайитбоев Ориф Халқаро капитал миграцияси Капитал олиб чиқиш халқаро иктисодий муносабатларнинг фаол шакли сифатида. Капитал олиб чикишнинг асосий шакллари, унинг замонавий узига хос томонлари. 1. Капитал олиб чиқиш - халқаро иқтисодий муносабатларнинг фаол шакли сифатида. Капитални хорижга чикариш, унинг давлатлар орасида фаол миграцияси замонавий жахон хужалиги ва халкаро иктисодий муносабатларнинг энг мухим ажратиб турувчи томонига айланди. Капитал олиб чикиш жахон хужалигининг чукур ривожи даврида товар олиб чикиш монополиясини синдирди. Товар олиб чикишни тулдириб ва унинг воситачиси булиб, капитал олиб чикиш халкаро иктисодий муносабатлар тизимида аникловчи омилга айланмокда. Иктисодий хамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИХРТ)нинг бахолашига караганда, 80-йиллардан бошлаб тутридан тугри инвестицияларнинг йиллик усиши тахминан 34% ни ташкил этди, яъни, бу халкаро савдо усишидан карийб 5 марта купрокдир. Капитал олиб чикиш узида маълум давлат миллий оборотидан бир кисм капитални олиб уни бошка давлат ишлаб чикариш жараёни ва оборотига товар ёки пул формасида жойлаштиришни намоён килади. Олдинги капитал олиб чикиш жахон хужалиги перефериясига капитални экспорт киладиган кам сонли саноати ривожланган давлатларга хос эди. Жахон хужалигининг ривожланиши бу жараён доирасини сезиларли кенгайтирди: капитал чикариш хар кандай муваффакиятли, динамик ривожланаётган иктисодиётнинг функцияси булиб колмокда. Капитални илгор саноати ривожланган давлатлар хам,уртача ривожланган давлатлар хам, риожланаётган давлатлар, айникса “янги индустриал давлатлар хам чикармокдалар. Капитал олиб чикишнинг асосий сабаби унинг маълум давлатда иисбатан" ортикчалигидадир. Ишбилармонлик фойдаси ёки фоиз олиш максадида у чет элга чикарилади. Капитал экспорти ички инвестиция учун капитал етишмаган холда хам амалга оширилиши мумкин. 90-йилларда óмумжахон ортикча капитал 180-200 млрд. долларга тенг деб бахоланган эди. XX асрнинг иккинчи ярмидан капитал чикариш тинимсиз усмокда. Капитал экспорти усиш суръатлари буйича товар экспортини хам, саноати ривожланган давлатлар ялпи ички махсулотини хам оркада колдирмокда. Капитал олиб чикиш микёсининг кескин купайиши фонида унинг халкаро миграцияси кучаймокда. Халкаро капитал миграцияси-капиталларнинг эгасини фойда келтирувчи, давлатлар орасидаги карамакарши харакатдир. Хар бир давлат бир вактнинг узида капиталнинг импортёри ва экспортёридир: кесишган инвестициялар содир булмокда. Катта фойда учун капитал олиб чикишнинг энг мухим сабаблари куйидагилардир: Капитал олиб чикилаётган давлатда унинг ортикча тупланганлиги; Жахон хужалигининг турли звеноларида капитал талаби ва таклифининг мое келмаслиги; Махаллий бозорни монополизация килиш имконияти мавжудлиги; 1) Капитал экспорт килинадиган давлатда арзонрок хом-ашё ва ишчи кучининг мавжудлиги. 2) Баркарор сиёсий холат ва умуман кулай инвестицион мухит. Амалда инвестиция килиш зарурияти узида инвестицион мухитнинг барча кисмларини мужассамлаштирган сабаблар комплекси ва шунингдек айрим бозорларнинг нисбий устунлиги тамойили билан белгиланади. Капитал олиб чикишга сабаб булувчи ва уни рагбатлантирувчи омиллар куйидагилардир: 1.Капитал олиб чикишни фаоллаштирувчи, харакатлантирувчи куч миллий иктисодиётларнинг усиб бораётган узаро богликлигидир. Ишлаб чикаришнинг байналминаллашуви халкаро капитал харакатига катга таъсир курсатади. Капитал экспорти, айникса тугридан-тугри инвестициялар шаклида, ишлаб чикаришни халкаро ишлаб чикаришга айланиши, халкаро махсулот яратилишининг бош омилидир. Халкаро махсулот-глобал халкаро бозорда сотиладиган махсулотдир. У унификация килинган ва географик, миллий ёки бошка узига хосликлардан катъий назар сотилади (автомобиллар, самолётлар, радиоэлектроника, компъютерлар ва б.). Халкаро саноат кооперацияси, трасмиллий корпорацияларнинг шуъба корхоналарига куйилмалари. Саноати ривожланган давлатларнинг иктисодий усиш суръатларини ушлаб туриш, саноатнинг илгор сохаларини ривожлантириш, бандлик даражасини саклаш учун сезиларли хажмда капитал жалб килишга йуналтирилган иктисодий сиёсати. Хорижий капитал жалб килиш ёрдамида уз иктисодий ривожи учун сезиларли туртки бериш, “камбагаллик доирасидан” чикиб кетишга харакат килаётган ривожланаёттан давлатларнинг иктисодий узини тутиши. 5.Экология омиллари сезиларли таъсир курсатади. Халкаро корпорациялар каттиклашаётган экологик нормалар туфайли ишлаб чикаришни саноати ривожланган давлатлардан ривожланаётганларга кучирадилар. 6. Капитал окимини йуналтирувчи ва тартибга солувчи халкаро молия ташкилотлари мухим рол уйнайдилар. Download 25.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling