Хми ва м (Турк-Инглиз) мутахассислик сиртқи йўналиш курс талабаси Ҳайитбоев Ориф
Капитал олиб чикишнинг асосий шакллари, унинг замонавий ўзига хос томонлари
Download 25.94 Kb.
|
1 2
Bog'liqХалқаро капитал миграцияс
2. Капитал олиб чикишнинг асосий шакллари, унинг замонавий ўзига хос томонлари Капитал олиб чикиш куйидаги асосий øаклларда амалга оширилади:
-саноат, савдо ва бошка корхоналарга тугридан-тугри инвестициялар; -портфель инвестициялар (хорижий облигациялар, акция, кимматбахо когозларга); -ссуда капиталининг саноат ва савдо корпорациялари, банк ва бошка молия ташкилотларига урта ва узок муддатли кредитлари ёки заёмлар; -иктисодий ёрдам: текинга ва имтиёзли кредитлар шаклида (фоизсиз, кам фоизли). Жахон иктисодиётида капитал кучиши ва хорижий инвестициялар уртасида аник фарк белгиланган. Капитал кучиши куйидагиларни уз ичига олади: хорижий хамкорлар билан операциялар буйича туловлар, заёмлар бериш (5 йилдан ортик булмаган мулдатда), факат капитал жойлаштириш максадида хорижий компанияларнинг акция, облигация ва кимматбахо когозларини сотиб олиш, кимматбахо когозлар портфелини диверсификация килиш ва х.к. Хорижий инвестициялар бу капитал кабул килувчи давлатда компания устидан назорат урнатиш ва уни бошкаришда иштирок этиш максадида капитал кучиришдир. Тугридан-тугри инвестициялар шаклида капитал олиб чикиш бу капитал кабул килувчи давлат худудида капитал экспортёри томонидан ишлаб чикариш ташкил этишни билдиради. Бу шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва укитиш, махаллий ишлаб чикарувчиларга ракобатчилик таъсиридир. Тугридан-тугри инвестициялар халкаро корпорацияларнинг жахон хужалигидаги хукмронлигининг асосини ташкил килади. Улар корпорацияларга хорижий корхоналарга тулик эгалик килиш ёки акционерлик капиталининг амалда эгалик килишга имкон берувчи кисмига эгалик килишга имконият беради. Одатда, бу шундай инвестицияларки бунда хорижий инвестор компания акционерлик капиталининг 25%идан кам булмаган микдорига эгалик килади. АКШ, ГФР, Япониянинг статистикаси акционерлик капиталининг 10% ва купрогини узига олган инвестицияларни тугридан-тутри инвестициялар деб хисоблайди. П.Х.Линдертнинг фикрича, “тугридан-тугри инвестициялар ва портфель инвестициялари орасидаги фарк аввало капитал қўйиладиган фирма устидан назорат килиш муаммосига бориб такалади”. Портфель инвестициялари йирик корпорациялар, марказий ва хусусий банклар томонидан чикариладиган облигация заёмларини молиялаштириш учун хорижий капитални жалб килувчи мухим манбадир. Хорижий портфель инвестициялари жалб килишда одатда йирик инвестицион банклар воситачилик киладилар. Портфель инвестицияларининг харакатига куп жихатдан алохида давлатларда облигациялар учун туланадиган фоиз ставкаларидаги фарк таъсир килади. Урушдан кейинги даврда капитал экспорти структурасида сезиларли узгаришлар руй бериб жахон хужалиги ривожланишининг узига хос томонларини намоён килди. Улардан энг мухими 70-80-йилларда халкаро кредитларнинг усиши ва капиталнинг кредит-молия сохаси пайдо булганлигидир. Ссуда капиталининг роли кескин ошди. Халкаро ссуда капитали бозори: а) пул бозори; б) капитал бозорига булинади. Пул бозори бу асосан киска муддатли кредитлар (1 йилгача) бозоридир. Бундай кредитлар айланма маблаглар етишмовчилигини коплаш учун ишлатилади. Капитал бозори узида банк кредитлари ва узок мулдатли кредитларни намоён килади. Улар асоñан облигациялар чикариш ва сотиб олишни намоён киладилар. Саноати ривожланган давлатлар томонидан колган дунёга текин, шунингдек имтиёзли кредитлар шаклида курсатиладиган иктисодий ёрдамни жахон давлатларига ёрдам бериш буйича дунёда 2-уринда (Япониядан кейин) турадиган АКШ мисолида куриб чикиш мумкин. Масалан, “Хорижий давлатларга ёрдам хакидаги” Конунга мувофик, АКШ 1994 - молия йилида ёрдамга 13 млрд. долл. ассигнация килди (76% иктисодий ва 24% харбий максадларга). Кредит олувчилар руйхатида биринчи уринда Исроил (3 млрд. долл.), иккинчи уринда Миср (2,1 млрд.долл.) туради. Ёрдамнинг б5%и текин ва 35%и имтиёзли кредитларда). Иктисодий ердамнинг эълон килинган максадлари АКШ миллий хавсизлигини таъминлаш; очик бозор иктисодиёти тизимини урнатишга ёрдам бериш; демократия ривожланишига ёрдам бериш. Жухрофий-худудий нуктаи назардан капитал олиб чикиш асосан саноати ривожланган давлатлардан олиб чикилади. Саноати ривожланган давлатлар уртасида хам капиталнинг фаол миграцияси руй бермокда. Саноати ривожланган давлатлар доирасида капитал миграциясини бир неча даражада куриб чикиш лозим: 1)“учлик” давлатлари: АКШ - Гарбий Европа-Япония уртасида; 2)алохида саноати ривожланган давлатлар уртасида; 3) саноати ривожланган давлатларнинг бир хил сохалари уртасида. Капитал миграцияси субъектлари нуктаи назаридан макро ва микро даражалар фаркланади. Макродаража -капиталнинг давлатлараро окими. Статистикада у давлатларнинг тулов балансида тасвирланади. Микродаража - капиталнинг халкаро монополиялар ичида корпорациялар ички каналлари оркали харакати. Жахон таснифида энг йирик капитал “донорлари” булиб Япония (53%), Швейцария ва Тайвань хисобланади. Энг йирик “заёмчилар” эса - АКШ (27%), Буюк Британия, Мексика ва Саудия Арабистони. Капитал олиб чикишнинг замонавий тенденциялари орасида ишлаб чикариш капитали экспортининг усиб бораётган ахамиятини ажратиб курсатиш лозим. Ишбилармонлик фаолиятида портфель инвестициялар ктнашишдан тугридан-тугри инвестицияларга утди. 50-йиллардан бошлаб тугридантугри хорижий инвестицияларни казиб чикариш саноатидан кайта ишлаш саноатига, шунингдек хозирда янги куйилмалар йиллик хажмининг 50% идан ортиги тугри келаётган хизмат сохасига кайта йуналтирилиши руй бермокда. 90-йилларнинг жуда сезиларли тенденцияси шундаки 1990 йилда банк заёмлари суммаси 468 млрд. долл.ни ташкил этарди, кимматли когозлар бозорида эса 756 млрд. долл.. 1993 йил охирида бу нисбат жуда куп хусусий капитал тупланган фонд бозори хисобига кескин узгарди: 555 млрд. долл. банк пулларига нисбатан 2,3 трлн. долл. капитал бозори. 90-йилларда капитал бозорлари байналминаллашуви жараёнининг асосий хусусияти намоён булди. У шундан иборатки, агар 70-80- йилларда байналминаллашув жараёни асосан ривожланган бозор иктисодиётидаги давлатларни камраб олган булса, у 90-йилларда у ривожланаётган давлатлар 1навбатда Жануби-Шаркий Осиё ва Лотин Америкаси давлатларига хам таркалди. Бу уларнинг ички молиявий салохияти, валюта ахволининг мустахкамланиши ва уларнинг кредитга лаёкатлигини усиши, миллий молия бозорларининг ривожланиши билан боглик. 80 ва 90-йиллар бошининг мухим томони ривожланаётган давлатлар уртасида ва айникса “янги индустриал давлатлар” ва колган ривожланаётган давлатлар уртасида капитал миграциясининг фаоллашуви хисобланади. Капиталлар бозорида хамон нефть экспортёрлари - давлатлар ташкилоти (ОПЕК) фаолдир. Масалан Кувайт хусусий секторининг хориждаги инвестициялари 1995-йилда 100 млрд. долл.ни ташкил этарди. Уз навбатида давлат куйилмалари 30 млрд. долл.га етади. 90-йилларда тугридан-тугри инвестицияларнинг рекордли хажмлари ривожланаётган давлатларга асосан саноати ривожланган давлатлардан келган. 1993-йилда ривожланаётган давлатлардаги тугридан-тугри инвестициялар хажми 65 млрд. долл.ни, 1994 йилда 74 млрд. долл.ни ташкил этди. Бу 1991 йилга нисбатан 2 баробар куп. Инвестицияларнинг асосий куп кисми Осиё ва Лотин Америкасининг 10-15 ривожланаётган давлатида тупланган. Хитой хорижий инвестицияларни жалб килишда анча ютукларга эришди. Бу курсаткич буйича у АКШдан кейин иккинчи уринни эгалларди - 1993 йилда 26 млрд. долл. (1991 йилга нисбатан 6 марта куп). Хорижий капитални аввало Хитойнинг юкори суръатлардаги иктисодий усиши билан таъминланган ишончлилик ва сиёсий баркарорлик жалб килади. Хитой ЯММнинг усиши 10-13% га тенг. Худди шунингдек Осиё “аждархо”лари ва айрим Лотин Америкаси “Янги индустриал давлатлари” хам гуркираб усмокдалар. Айни пайтда камбагаллар каторига кирувчи ривожланаётган давлатлар катор экспертлар фикрича саноати ривожланган давлатлар инвесторлари учун озрок кизикиш уйготадилар. Бу давлатлар хисобига тобора камаяётган тугридан тугри инвестициялар окими тугри келади. 90-йилларда кам ривожланган давлатлар хисобига хорижий инвестицияларнинг 5-6%и тугри келарди, холос. Урушдан кейинги даврда капитал олиб чикиш жараёнининг мухим тенденцияларидан бири давлатнинг тартибга солувчи, назорат килувчи, рагбатлантирувчи функциялар билан бу жараёнга фаол аралашувидир. Саноати ривожланган давлатларнинг капитал миграциясига таъсири, масалан, миллий ва давлатлараро даражада капитал экспорт-импортини рагбатлантириш йули билан амалга оширилади. Заём, портфель инвестийиялари шаклидаги капитал кучишига нисбатан давлат сиёсати унинг харакати йулидаги барча тусикларни олиб ташлаш асосида курилади. Давлат тугридан-тугри хорижий инвестицияларга нисбатан иктисодиётда миллий манфаатларни химоя килишга каратилган хар кандай чекланишларни куллаш хукукини саклаб колади. Характерли томони шундаки капитални хорижга олиб чикиш, хорижий капитални олиб киришдан кура купрок тартибга солинади. Давлат куйидаги тартибга солиш чораларидан фойдаланади: Молиявий тартибга солиш усуллари: тезлаштирилган амортизация, солик имтиёзлари, субсидия, заёмлар бериш, кредитларни сугурталаш ва кафолатлаш; Номолиявий усуллар: ер майдонлари бериш, керакли инфраструктура билан таъминлаш, техник ёрдам курсатиш. Хорижий капитал куйилмаларни тартибга солишнинг мухим амалий хужжати Осиё-Тинч океани хамкорлик ташкилоти доирасида ишлаб чикилган “Кунгилли кодекс”дир (1994 йил Жакарта). Мутахасисларнинг фикрича истикболда Жахон савдо ташкилоти (ЖСТ) томонидан фойдаланиладиган бу “Кодекс” да куйидаги инвестицион тамайиллар белгилаб берилган: -донор давлатларга дискриминациясиз ёндашув; -хорижий инвестициялар учун миллий режим; -инвестицион рагбатлантиришлар согликни саклаш, хавфсизлик ва атроф-мухит химояси сохаларибаги талабларнинг кучсизланишига йул куймаслиги керак; -савдо ва капитал куйишни чекловчи тартибга солувчи инвестицион талабларни минималлаштириш; -етарли ва самарали компенсация тулаш шарти билан жамият максадларига ва миллий конун ва халкаро хукук тамойилларига мувофик дискриминациясиз асосда экспроприациядан ташкари, инвестицияларни экспроприация килишдан воз кечиш; -руйхатга олиш ва конвертация имкониятини таъминлаш; -капитал олиб чикихдан чеклашларни олиб ташлаш; -хорижий инвестор томонидан миллий инвестор билан тенг равишда реципиент давлат конунларига, маъмурий коида ва холатларига риоя килиниши; -инвестицион лойихани амалга ошириш муносабати билан хорижий персоналга келиш ва вактинчалик туришга рухсат бериш; -келишмовчиликларни консултатциялар ва музокаралар ёки хужалик судлари оркали хал килиш. Амалиёт шуни курсатадики, рагбатлантириш сиёсати инвестицияларни жалб килишга бозор омилларига нисбатан камрок таъсир курсатади. Иктисодий эркинлик, бозор механизмларининг тусиксиз ишлаши ташки инвестицияларни жалб килишда мухим критерий хисобланади. Америка иктисодчилари томонидан ишлаб чикилган иктисодий эркинликнинг интеграл курсаткичи у ёки бу мамлакатда давлат хужжалик субъектларига нисбатан канчалик фаол аралашишининг 10 та турли хусусий курсаткичларининг агрегирация килинган характеристикасини намоён килади. Хусусий курсаткичлар уз навбатида бундай аралашиш мумкин булган куйидаги сохалардаги холатни намоён килади: -савдо сиёсати; -солик; -монетар сиёсат; -банк тизимининг ишлаши; -хорижий инвестицияларни хукукий тартибга солиш; -мулк хукуки; -мамлакатда ишлаб чикариладиган товарлар ва хизматлар умумий хажмида давлат истеъмолининг улуши; -иктисодий рагбатлантириш сиёсати; -давлатда мавжуд “кора бозор”нинг микёси; -нархнинг ташкил топиши ва иш хакини тартибга солиш. 10 курсаткичнинг хар бири буйича давлат 1 дан 5 баллгача олиши мумкин (мувофик равишда давлатнинг иктисодиётга энг кам ва энг куп аралашуви). Тадкикотлар натижасига кура 1995 йилда энг эркин деб банк иши ва монетар сиёсатдан бошка барча курсаткичлар буйича бир бал олган Гонконг иктисодиёти тан олинди. Айни пайтда Хитой юкоридаги диаграммада охирги уринни эгаллайди. Аммо бу Хитойга хар йили куп миллиардли хорижий инвестицияларини жалб килишга халакит бермайди. Download 25.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling