Мавзу. Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби


Download 1.23 Mb.
bet1/4
Sana22.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1382052
  1   2   3   4
Bog'liq
MБХ 18-мавзу Ходимлар билан бошқа

МАВЗУ. ХОДИМЛАР БИЛАН БОШҚА МУОМАЛАЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ҲИСОБИ

МАВЗУ. ХОДИМЛАР БИЛАН БОШҚА МУОМАЛАЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ҲИСОБИ

  • Ходимларга кредитга сотилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби
  • Ходимларга берилган қарзар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби
  • Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби
  • Бошқа қарзлар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби

«Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзи» моддаси (300-сатр) бўйича 2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра корхона ходимларининг кредитга сотилган товарлар, ходимларга берилган қарзлар, корхонага етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича қарзи ва ходимларнинг бошқа қарзлари кўрсатилади.
300-САТР «ХОДИМЛАРНИНГ БОШҚА ОПЕРАЦИЯЛАР БЎЙИЧА ҚАРЗИ»
4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»;
4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»;
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»;
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари».
Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзининг ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади:
4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи» счётида корхона ходимларига кредитга берилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Ходимларга кредитга сотиб олинган товарлар учун савдо ташкилоти билан ҳисоб-китоблар бўйича операцияларни корхона бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттиришда бухгалтерия ёзувларининг икки варианти бўлиши мумкин.


Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Топшириқ-мажбурият бўйича қарз акс эттирилади

4710-«Кредитга сотилган
товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

Иш ҳақидан ушлаб қолинган суммалар акс эттарилади

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

4710-«Кредитга сотилган
товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»

Банк томонидан тегишли ҳисоб-китоб ҳужжатлари тўланганда

4710 “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи” счёти

6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари”
7810 “Узоқ муддатли банк кредитлари” счёти.

Савдо ташкилотига ва банк кредити учун ўтказилган суммалар акс эттирилади

6990-«Бошқа мажбуриятлар»
6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари”

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Корхона ходимнингиш ҳақидан ушлаб қолинган суммаларни бевосита савдо ташкилотига ўтказади:


Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Кредит олинди

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

6810-«Кисқа муддатли банк кредитлари»

Товар қиймати тўланди

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Кредитга олинган товар бўйича ходимнинг қарзи акс эттирилади

4710-«Кредитга сотилган
товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

Кредитга олинган товар учун иш ҳақидан ушланмалар акс эттирилади

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

4710-«Кредитга сотилган
товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»

Кредитни қайтариш акс эттирилади

6810-«Қисқа муддатли банк кредитлари»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Корхона унинг ходими томонидан кредитга сотиб олинган товар қийматини савдо гашкилотига банкнинг кредити ҳисобига қайтаради. Кейинчалик корхона ходимнинг иш ҳақидан кредитни сўндиришга суммаларни ушлаб қолади:

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling