Мавзу. Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби


Download 1.23 Mb.
bet2/4
Sana22.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1382052
1   2   3   4
Bog'liq
MБХ 18-мавзу Ходимлар билан бошқа

  • Мисол. Корхона томонидан савдо ташкилотидан 20 млн сўм суммага топшириқ-мажбурият олинди. Топишриқ-мажбуриятга кўра корхона тўрт календарь ойи мобайнида ҳар ойда савдо ташкилоти фойдасига «А» ходимдан 5 млн сўм ушлаб қолиши керак.
  • 1-вариант. Корхона ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган суммаларни бевосита савдо ташкилотига ўтказади:
  • 2-вариант. Корхона унинг ходими томонидан кредитга сотиб олинган товар қийматини савдо ташкилотига банкнинг кредити ҳисобига тўлиқ қайтаради:

  • БЕРИЛГАН ҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ХОДИМЛАРНИНГ ҚАРЗИ
  • 4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи» счётида корхона ходимларига берилган қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар акс эттирилади.
  • ЎзР Фуқаролик кодексининг 790-моддаси ҳам пул маблағлари билан, ҳам бошқа мулк буюмлари билан қарз бериш ва олиш имкониятини беради. Бунда ЎзР Фуқаролик кодексининг 734-735-моддаларига кўра қарз шартномаси бўйича пул маблағлари қарз олувчига улар томонидан қарз суммасидан фоизлар тўланиши ёки тўланмаслиги шарти билан берилиши мумкин. Қарз суммаси миқдори, қайтариш тартиби ва муддатлари ҳамда ушбу суммадан фоизлар тўлаш қарз шартномасида мажбурий белгилаб қўйилган бўлиши керак.
  • Қарз ёки ссуда олиш ходимнинг қарз ёки ссуда сўралиш сабаблари кўрсатилган ҳолда корхона раҳбари номига илтимосномаси (аризаси) асосида расмийлаштирилади. Қарз ёки ссуда бериш тўғрисидаги қарорни корхона раҳбари мустақил равишда қабул қилади (агар мулқдорга тегишли ваколат берилган бўлса).
  • Ходимга қарз ёки ссуда бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ходим ёзма шаклда уни қайтариш тўғрисида мажбуриятнома (қарз шартномаси) тузади.
  • Агар қарз шартномасининг предмети бўлиб буюмлар ҳисобланса, унда қарз олувчига буюмларни беришда уларга бўлган мулк ҳуқуқи қарз олувчига ўтади ҳамда ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда буюмларни қарз берувчининг балансидан ҳисобдан чиқариш лозим.
  • Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш объекти сотиш (чиқиб кетиш) счётларида кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган тушум эканлигини ҳисобга олган ҳолда, қарз шартномаси бўйича буюмларни бериш қарз олувчи корхонада ҚҚС бўйича солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади.

Корхона ходимларига берилган қарзлар бўйича операцияларнинг акс зттирилиши


Дебет

кредит

Пул кўринишидаги қарз

Ходимга берилган қарз суммаси акс эттирилади

4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Қарзни қайтариш (сўндириш) акс эттирилади

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»

Қарз бўйича фоизлар ҳисобланди

4830-«Олинадиган фоизлар»

9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар»

Қарз бўйича фоизларнинг келиб тушиши

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

4830-«Олинадиган фоизлар»

Натура кўринишидаги қарз (материаллар мисолида)

ТМБ ҳақиқий қийматининг ҳисобдан чиқарилиши

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

1000-«Материаллар» гуруҳи счётлари

ТМБнинг қарз сифатида берилиши акс эттирилди

4720-«Берилган қарзлар бўиича ходимларнинг қарзи»

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб к.етиши»

ҚҚС ҳисоблаб ёзилди

4720-«Берилган қарзлар бўиича ходимларнинг қарзи»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling