Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet188/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

О
Объект коди (буюм, маҳсулот, хизматлар) – объектни алифбо белгилари ёки бошқа шартли белгилар бўйича кодлашнинг белгиланган тизими бўйича шартли белгилаш.
Олди-сотди шартномаси олди-сотди шартномасига кўра, бир тараф (сотувчи) иккинчи тарафга (харидор) эгалик қилиш учун маҳсулот беради, харидор, эса бу товарни қабул қилиб, унинг учун белгиланган суммани тўлаш мажбуриятини олади.

Омборнинг устама нархи – товар нархига маҳсулотни омборга жойлаштириш ва сақлаш шартларини таъминлашга кетган харажатларни қоплаш мақсадида битимларни тузишда воситачилик учун қўшимча.
Оукен қонуни – ҳақиқий ялпи миллий маҳсулотнинг йиллик озгина ўсишида ишсизлик даражаси деярли ўзгармаслигини, ялпи миллий маҳсулотнинг катта ўзгаришида ишсизликнинг тескари ўсиши юзага келишини кўзда тутувчи қонун.
Оффсет битими 1) моллар ва хизматлар айирбошлашни ҳамда турли хизматлар ва имтиёзлар эвазига сармоя сарфлашга имкон беришни назарда тутувчи муқобил савдо шакли;
2) томонларнинг фьючерс бозоридаги мажбуриятларини тугатувчи битим.
Очиқ бозор – товарларнинг бошқа ердан эркин келтирилиб ва чегараланмаган ҳолда олди-сотди қилиниши. Халқаро бозор ўз табиати билан очиқ бозор, унда ҳамма мамлакатлар қатнаша олади. Очиқ бозор айрим товарларга нисбатан ҳам қўлланади. Миллий бозор бир товар учун очиқ бўлса, бошқаси учун ёпиқ бўлиши мумкин. Умуман олганда бозор иқтисодиётига эркин ва очиқ бозор хосдир.
П
Пай – ҳисса иштирокчиларнинг ҳар бири томонидан ширкат ишига тўланадиган бадал суммаси, ҳисса, қисм. Аъзолик ва бошқаришда иштирок этиш (масалан, кооператив пай, акционер пай) гувоҳномаси ҳисобланади.
Парникстатционар (бир жойда доимий турадиган) ёки олиб қўйиладиган ёруғлик ўтказадиган кичик ён тўсиқлари ва нур ўтказадиган тиниқ қопламага эга бўлган сабзавот етиштиришга, кўчат етиштиришга мўлжалланган кичик ҳажмли иншоот.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling