Ота –оналар бадал тўлови тўғрисидаги “ ” сонли шартнома “ ” 2023 йил


Download 56.5 Kb.
bet1/4
Sana14.09.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1678006
  1   2   3   4
Bog'liq
шартнома ота-оналар (4)




Ота –оналар бадал тўлови тўғрисидаги
______” сонли шартнома

____” ___________ 2023 йил


Бўстонлиқ туман “Баркамол авлод” болалар мактаби бундан буён матнда “Мактаб” деб номланувчи, Устав асосида иш юритувчи директор Ш.Арифжанов шахсида, бир томондан,


ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар ) буён матнда “Ота-она” деб номланувчи _____________________
_______________________ иккинчи томондан, алоҳида “Томон” ва биргаликда “Томонлар” деб юритилувчи ,
20___ йил “____” ___________да туғилган ______________________________________________________ га __________________________тўгарагида таълим олиши учун мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида тузишди:

  1. Шартноманинг предмети.

    1. 1.1. “Мактаб” мактабдан ташқари таълимни амалга ошириш орқали тўгарак аъзосига таълим-тарбия бериш мажбуриятини олади, “Ота-она” эса “Мактаб” да фарзанди ўқиганлиги учун мазкур шартноманинг 2.1 – бандига мувофиқ ота-оналар тўловини ўрнатилган тартибда тўлаб бериш мажбуриятини олади.


  1. Шартнома бўйича тўлов қиймати ва уни амалга ошириш.

    1. 2.1. “Ота-она” мазкур шартнома бўйича тўгаракка қатнаётган ҳар бир фарзанди учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 23-сентябрда 2267-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Баркамол авлод” болалар мактабларида болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом” нинг 1-банди асосида ойига амалдаги энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдоридаги тўловни амалга оширади.

2.2. Ҳар ойда жорий ой учун ота-оналар бадал тўлови мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўланади.
2.3. Мазкур шартноманинг 2.2- бандида кўрсатилган муддатдан сўнг тўлов икки хафта мобайнида белгиланган миқдорда ва узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, боланинг ўқиши тўхтатилади.
2.4. Агар тўлов бўйича қарздорлик ушбу қарздорлик юзага келган кундан бошлаб 30 календар кун мобайнида тўланган бўлса, боланинг ўқиши қайта тикланади, агар тўланмаган бўлса, бола белгиланган тартибда “Мактаб” да таълим олувчилар сафидан чиқарилади.

    1. 2.5. Бола “Мактаб” даги биттадан ортиқ тўгаракда таълим-тарбия олса, тўлов ҳар бир тўгаракда ўқиганлиги учун мазкур шартноманинг 4-бандида белгиланган миқдорда алоҳида тўланади.

    2. 2.6. Тўлов белгиланган миқдорда ва узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда боланинг таълим олиши тўхтатилади ва шартнома бекор қилинади.

    3. 2.7. Боланинг “Мактаб” га қатнаши бекор қилинганда жорий ой тўлови “Ота-она” нинг бола “Мактаб” га қатнаши бекор қилингунига қадар камида уч кун олдин берган ёзма аризасига асосан тўлиқ бўлмаган ой учун (яъни қатнаши бекор қилинган кунга қадар) тўланиши мумкин. Бундай ариза мавжуд бўлмаганида тўлов тўлиқ ой учун тўланади.

    4. Бу ҳолда боланинг “Мактаб” да ўқишини қайта тиклаш олдинги қарздорлик тўлиқ қоплангандан сўнг янги қабул қилинадиган болалар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.Қарздорлик тўлиқ қопланмагунича боланинг “Мактаб” га қатнашига рухсат берилмайди.

    5. 2.8. Боланинг “Мактаб” га ўзи ёки оила аъзоларининг касаллиги (карантин) оқибатида, шунингдек, “Ота-она” нинг меҳнат таътили пайтида уч кундан ортиқ кетма-кет келмаганлиги даври учун тўлов кейинги ойлар учун тўлов ҳисобига ҳисобланади (бунда “Мактаб” нинг тегишли иш кунлари сони ҳисобга олинади).

    6. 2.9. Боланинг “Мактаб” га ўзининг ёки оила аъзоларининг касаллиги (карантин) оқибатида узрли сабабга кўра келмаслиги тегишли даволаш муассасаси томонидан берилган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт. Агар “Ота-она” меҳнат таътилига чиққан бўлса, иш хонасидан берилган маълумотнома билан тасдиқланиши лозим. Боланинг “Мактаб” га келмаган бошқа барча ҳолларида тўлов умумий асосларда ундирилади.



    7. Download 56.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling