Ота –оналар бадал тўлови тўғрисидаги “ ” сонли шартнома “ ” 2023 йил
Download 56.5 Kb.
|
шартнома ота-оналар (4)
III. Томонларнинг мажбуриятлари.
3.1. Ота-онанинг мажбуриятлари: фарзандига тўгарак машғулотларида иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш; фарзандининг жисмоний ва руҳий соғлом бўлиши учун ғамхўрлик қилиш; ҳар ойда жорий ой учун ота-оналар бадал тўловини мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан банк муассасаларига тўлаш, бунда тўловни тасдиқлайдиган ҳужжат (квитанция ) нусхасини “Мактаб”га тақдим этиш; тўлов нақд пулсиз шаклда амалга оширилган тақдирда (пластик карточкалардан тўлашдан ташқари) “Мактаб” га тўлов топшириқномасининг нусхасини (тўлов тўланганлик тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда) тақдим этиш; бола “Мактаб” даги бир неча тўгаракка қатнаса, ҳар бир тўгарак учун мазкур шартноманинг 2.1-бандида белгиланган миқдорда алоҳида тўлаш; фарзандини “Мактаб”да таълим-тарбия олиши учун олиб келиш ва олиб кетиш; фарзандининг машғулотга уч кундан ортиқ кетма-кет кела олмаслиги юзага келган ҳолда, бу ҳақида ёзма равишда “Мактаб” маъмуриятини огоҳлантириш; фарзандининг “Мактаб” нинг моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш ва уни асраб-авайлашини таъминлаш. 3.2. “Мактаб” нинг мажбуриятлари: тўлов тартиби ва миқдори ўзгарганида бу ҳақида ота-онага хабар бериш чораларини кўриш; “Мактаб”да болага тўгарак ўқув режасини якунлагандан сўнг бепул гувоҳнома бериш; “Ота-она”дан ҳар ойда жорий ой учун ота-оналар бадал тўловини мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўлашни талаб қилиш; тўлов мазкур шартноманинг 2.2-бандида кўрсатилган муддатдан сўнг тўлов икки ҳафта мобайнида белгиланган миқдорда ва узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, боланинг ўқишини тўхтатиш; тўлов бўйича қарздорлик у юзага келган кундан бошлаб 30 календаръ кун мобайнида қопланмаса, бола белгиланган тартибда “Мактаб” да таълим олувчилар сафидан чиқариш; бола “Мактаб”даги бир неча тўгаракка қатнаса, “Ота-она”дан ҳар бир тўгарак учун тўловни мазкур шартноманинг 4-бандида белгиланган миқдорда алоҳида тўлашни талаб қилиш; “Ота-она”дан мазкур шартномада белгиланган талабларни бажарилишини талаб қилиш. Download 56.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling