Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet184/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Меҳнат буюмларитабиат буюмлари ёки аввалги меҳнат маҳсули бўлиб, хом ашё, уруғлик, ем хашак, ёқилғи-мойлаш материаллари, химиявий воситалар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқалардан иборатдир.
Меҳнат воситаларимеҳнат қурол-лари, ер, бинолар, каналлар, машина – тракторлар ва бошқалардан иборат бўлиб, инсонлар улар ёрдамида зарур бўлган маҳсулотларни етиштириш мақсадида меҳнат буюмларига таъсир қиладилар.
Меҳнат мотивацияси – реал меҳнат хулқ атворини тушунтириш, асослаш учун сабаблар (мулоҳазалар танлашга қаратилган ҳатти-ҳаракат); шахс, ижтимоий гуруҳ ва муайян эҳтиёжларни қондириш истагида бирлашган кишилар уюшмасини фаолликка ва меҳнат қилишга ундашдир.
Меҳнат унумдорлиги – ходимлар меҳнат фаолиятининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи, ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизмат миқдорини меҳнат харажатларига нисбати, яъни меҳнат харажатлари бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот.
Меҳнат шартномаси – иш берувчи ва ишчи ўртасидаги икки томонлама битим. Меҳнат шартномаси ёзма ҳолатда тузилиб, бу шартномага асосан ишчи иш берувчи томонидан белгиланган ички тартибига бўйсиниши шарт.
Меҳнат ҳуқуқи – ҳуқуқнинг тармоғи бўлиб, ишга қабул қилиш жараёнида меҳнат билан боғлик бўлган меҳнат муносабатларини бошқаради..
Меҳнатга муносабатбу инсоннинг ўз жисмоний ва маънавий кучларини энг кўп даражада намоён қилишга, ўз билим ва тажрибаси қобилиятларидан муайян миқдорий ва сифат натижаларига эришиш учун фойдаланишга интилиши (ёки унинг йўқлиги)ни ифодалайди. У жуда мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб уч элемент бирлиги: меҳнат муомаласи сабаблари ва йуналиши, реал ёки меҳнат муомаласи, ходимларнинг меҳнат вазиятига оғзаки баҳо беришдан иборатдир.
Меҳнатни меъёрлаш – бу ишлаб чиқаришни бошқариш соҳасидаги иқтисодий фаолиятнинг муҳим тури бўлиб, унинг ёрдамида меҳнат харажатлари белгиланади, унинг натижалари аниқланади, турли тоифадаги ходимлар меҳнатининг кооперацияси амалга оширилади, улар иш ўринларига қўйилади. Ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш эҳтиёжларидан келиб чиқиб меҳнат нормалари турли кўринишларда намоён бўлади. Булар вақт меъёри, маҳсулот ишлаб чиқариш меъёри, хизмат кўрсатиш меъёри, бошқарувчанлик меъёри ва бошқалардир.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling