Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet181/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Корхонанинг ички маданияти – бу корхона ишчилари томонидан тан олинган ва қўлланиладиган қадриятлар тизими ва корхона ишчиларининг ички ва ташки муҳитдаги интизоми меъёрларининг йиғиндисидир.
Корхонанинг ички тадбиркорлиги – корхона бошқаруви томонидан ва бошқа инновация ғояларини яратувчи турли бўлим хизматчиларини инновациявий масалаларни ечиш мақсадида вақтинчалик гуруҳларда меҳнатни ташкил этиш усули.
Кредитпул воситаларини, товар ва хизматларни маълум устама тўлаб қайтариб бериш шарти билан маълум муддатга қарзга бериш.
Кредит учун фоиз – бериладиган маблағлардан вақтинча фойдаланиш учун тўлов.
Кредит шартномаси – кредит шартномасига кўра, банк ёки бошқа кредит муассаси (кредитор) қарз олувчига шартномада кўрсатилган шартлар ва миқдорга биноан пул маблағи (кредит) бериш мажбуриятини олади, қарз олувчи эса олинган пул суммасини белгиланган муҳлатда қайтариб, устига ҳисобланган фоизларни тўлашга масъул бўлади.
Кризис – иқтисодий танглик, таназзул. Кризис иқтисодиётда ҳаддан ошиқ кўп ишлаб чиқариш ёки керагидан кам ишлаб чиқариш натижасида юз беради. Бозор иқтисодиётига биринчи турдаги кризис хос. Ортиқча ишлаб чиқариш кризислари даврий бўлади, вақти-вақти билан такрорланиб туради.
Л
Либерал услуб - либерал сўзи раҳмдил, саҳий, олижаноб деган маънога эга, бу услубнинг хусусияти шундаки, раҳбар ўзини раҳбарлик ҳолатини намойиш этмайди, аксинча, у бундан уялади ва ходисаларнинг ўзи тараққиёт топишига шароит яратиб бериб, уларга аралашмайди.
Лизинг – машина, асбоб-ускуна, тракторлар, транспорт воситалари, ишлаб чиқариш иншоотларини узоқ муддатли ижарага олиш; узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар экспортини кредитлашнинг шаклларидан бири; лизингнинг асосан молиявий ва оддий тури бор.
Лизинг компанияси асосий воситалар, техника воситалари, бино ва иншоотларни ўрта ҳамда узоқ муддатга ижарага бериш компанияси.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling