Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet179/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Ишлаб чиқариш сарф-харажатлари - товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қилинадиган барча сарфлар тушунилади.
К
Кадастр 1) объектларнинг баҳоси ва ўртача даромаддорлиги тўғрисидаги маъ-лумотларни ўз ичига олувчи рўйхат;
2) жон бошига олинадиган солиққа тортиладиган кишилар рўйхати.
Кадрлар баланси – корхона ишчиларини режалаштиришнинг асосий воситаси бўлиб, у корхона учун керак бўладиган ишчилар ва уларни таъминлаш ҳолатини кўрсатади.
Калькуляцияламоқ маҳсулот бирлиги, ишлар ёки хизматларни моддалар бўйича қийматини ҳисоблаш.
Капитал сарфлардавлат бюджети сарфининг қисми бўлиб инновация ва инвестиция фаолиятини таъминлашга қаратилган сарфлар. Бу сарфлар асосий капитал, заҳиралар, ер, номоддий активлар, қимматбаҳо буюмлар сотиб олишга қаратилган сарфларни ҳамда бошқа капитал сарфларни ўз ичига олади.
Касб – ишчининг мажбуриятларини белгилаб берадиган қатъий ва тан олинган умумий ва махсус билимлар йиғиндиси, уқув ва малака.
Кафолат муддати – вақтнинг кафолатли мажбуриятлар амал қилинадиган оралиғи.
Кафолатли мажбурият – етказиб берилган товар белгиланган шартнома шартларига мос келишини тасдиқловчи ҳужжат.
Квота умумий ишлаб чиқариш, сотиш, экспорт, импорт ва бошқа иқтисодий фаолият соҳаларида келишув асосида ҳар бир иштирокчи учун жорий қилинадиган ҳисса.
Келишилган нархлар – ишлаб чиқарувчи (сотувчи) билан истеъмолчи (харидор) ўртасида ҳар икки томоннинг розилиги билан келишиб белгиланган нархлар. Келишилган муддат давомида амал қилади, ҳар иккала томоннинг иқтисодий манфаатига мос тушганда, яъни яхши фойда кўриладиган фаолиятни таъминлагандагина ўрнатилади. Монополия ва товар тақчиллиги шароитларида келишилган нархлар (улар одатдаги нархдан юқори бўлади) нархни сунъий ошириб, халқ ҳисобидан фойда кўриш воситасига ёки корхоналар ва ташкилотларнинг чайқовчилик воситасига айланади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling