Ишлаб чиқариш вақти – тайёр маҳсулот яратиладиган жараён. Ишлаб чиқариш вақти таркибига: ишлаб чиқариш воситалари заҳира сифатида бўлган вақт, яъни иш жараёни, меҳнат (иш) давомида бўладиган узилишлар вақти, меҳнат предмети тайёр маҳсулотга айлангунча табиий ва сунъий жараёнлар таъсирида бўладиган вақт
Ишлаб чиқариш жараёни – маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича қишлоқ хўжалик ишлари бажарилишининг кетма-кетлиги ва қонуниятини аниқлайди. Парвариш этиш, йиғиш, ташиш, омборга қўйиш ва бирламчи қайта ишлаш ишлари шулар жумласидандир. Ишлаб чиқариш жараёни технологик карта кўринишида яхши намоён бўлади.
Ишлаб чиқариш захираси – бу ишлаб чиқариш жараёнидан вақтинча четлаштирилган ва қишлоқ хўжалиги ва агросаноат корхоналари омборхоналарида сақланаётган ишлаб чиқариш воситаларидир. Буларга саноат корхонасида қайта ишланадиган хом ашё, уруғлик, озуқа, ЁММ, эҳтиёт қисмлар машина ва жиҳозлар учун, минерал уғитлар, ядохимикатлар ва бошқалар киради. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг мавсумий характерга эга эканлиги, улардан фойдаланиш жарёнида узилишларнинг бўлиши, экинларнинг табиий офатлар натижасида вайрон бўлиш ҳолатларини назарда тутган ҳолда суғурта захираларининг бўлиши талаб этилади. Ишлаб чиқариш захираларининг бўлиши барқарор ишлаб чиқаришнинг объектив шартидир.
Ишлаб чиқариш маданияти – ишлаб чиқариш жараёнини ишлаб чиқариш шароитлари, иш ўринлари ва кийимлари, жойнинг қулайлиги нуқтаи-назаридан тавсифловчи омиллар. Корхоналарнинг ишлаб чиқариш маданиятини яхшилашга қаратилган харажатлар корхонани ижтимоий ривожлантириш режаларида инобатга олинади. Янги корхоналарни қуришда, корхоналарни модернизация қилишда ишлаб чиқариш маданияти талабларига эътибор қаратилади. Бунинг асосида иш шароитларига, уларнинг жозибадорлигига эътибор берадиган шахсларни бириктириб, меҳнат унумдорлигини оширишга шарт-шароитлар яратилади.
Ишлаб чиқаришни бошқаришнинг самарадорлиги – ишлаб чиқаришни бошқа-ришнинг мақсадга эришиш учун мўлжалланган ресурслардан фойдаланиш даражаси билан ифодаланадиган самарадорлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |