Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet186/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Молиявий инвестициялар даромад олиш (худди фоизлар, дивидендлар ва ижара ҳақи сингари) ва асосий капитал қийматини кўпайтириш мақсадида инвестор тасарруфида бўлган корхона активлари.
Молиялашбирон-бир тадбир, фаолият учун пул маблағларини тақдим этиш.
Мониторинг – иқтисодий объектларни узлуксиз кузатиб бориш, уларнинг фаолиятини бошқарувнинг таркибий қисми сифатида таҳлил қилиш.
Монографик усул - тажриба алмашиш мақсадида хўжаликларнинг умумий ва айрим тармоқларининг фаолиятини, ишлаб чиқариш жараёнларини, ривожланиш истиқболларини аниқлаб беришдан иборат.
Мослаштириш – фаолиятнинг турли жиҳатарига таалуқли параметрлар ёки фикрларни мувофиқлаштириш.
Муддатли битимлар позициясимуддатли битимлар бўйича мол етказиб бериш рухсат этилган ой.
Муддатли маржамуддатли битимлар бўйича нархлар ва курслар ўртасидаги фарқ.
Мультипликатор – миқдори инвестиция талабининг ва инвестицияларнинг ўсиши маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ва маҳсулотга бўлган истеъмол талабининг ўзгаришини юзага келтирувчи даражани тавсифловчи иқтисодий кўрсаткич.
Мутахассис – ишлаб чиқаришнинг бирон-бир соҳаси, фан, техника, маданият ва бошқа соҳасида меҳнат қиладиган махсус билимлар ва кўникмаларга эга киши.
Н
Нарх – баҳо, товар қийматининг пул шакли; бозор иқтисоди мавжуд жамият хўжалик механизмида амал қилувчи иқтисодий дастак. Биринчи мазмунда нарх товар ёҳуд хизматда гавдаланган ижтимоий меҳнатни - қийматни пул шаклида ифода этиш, пулда ўлчаш. Нархни қиймат белгилайди, аммо у аниқ бир қийматдан юқори ёки паст бўлиши мумкин, бу эса бозордаги муайян товарга бўлган талаб ва унинг таклифига боғлиқ бўлади. Нарх фақат қийматни эмас, балки талаб ва таклиф, шунингдек, товарнинг ижтимоий фойдалилиги, сифати ва бошқа товарлар ўрнини боса билиши, муомаладаги пулнинг харид қобилиятига ҳам боғлиқ.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling