15-мавзу. Инвестиция ва пай фондлари


Download 54.77 Kb.
bet1/11
Sana24.02.2023
Hajmi54.77 Kb.
#1226403
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
pey fondlari


15-мавзу. Инвестиция ва пай фондлари

Инвестиция фондларининг иқтисодий моҳияти ва юзага келиши.


Инвестиция фондларининг бозор шароитидаги аҳамиятли жиҳатлари.
Хорижий амалиётда инвестиция фондлари ташкилий тузилмаси.
Мамлакатимизда коллектив инвестициялаш амалиётининг ташкилий-
ҳуқуқий асослари.
Инвестиция фондларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби.
Инвестиция фондлари инвестиция портфелини диверсификациялаш.
Мамлакатимизда инвестиция фондлари фаолиятининг амалий жиҳатлари.
Пай фондлари ташкилий жиҳатлари ва фаолият тартиби.

15.1. Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг турлари


Молия бозорида молиялаштиришга эга бўлиш, бўш пул маблағларини
жойлаштириш, қимматли қоғозлар билан савдо қилиш имкониятлари тақдим
этиш каби белгиланган мақсадларга эришиш учун бозор субъектлари томонидан
турли хилдаги фаолият турлари амалга оширилади. Эмитентлар, инвесторлар ва
профессионал воситачилар қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари
ҳисобланади. Инвесторлар қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан
харид қилган ҳолда маблағлар киритади. Уларнинг қимматли қоғозлар
бозоридаги фаолияти инвестицион операциялар йиғиндисини шакллантиради ва
қизиқишлар йўналиши билан асосланади, унинг характерига қараб ушбу соҳада
портфелли инвесторлар ва стратегик инвесторлар фарқланади.
Инвестицион фаолият – даромад (самара) олиш мақсадида инвестициялаш
объектларига маблағлар киритиш бўйича фаолият.
Инвестициялашни амалга оширишда турли мақсадларни кўзлаш ва турли
механизмлардан фойдаланиш мумкин, шу сабабли инвестицияларнинг ҳам ҳар
хил турлари мавжуд.
15.1-расм. Инвестициялар таснифи
1. Инвестициялаш объектлари бўйича.
Реал инвестициялар – маблағларни жисмоний ва номоддий активларга
инвестиция қилиш. Реал инвестициялар молия бозорига кирмайди.
Молиявий (портфелли) инвестициялар молия бозоридаги, биргаликда
инвестиция портфелини ташкил қиладиган инвестициялар.
2. Қўйилмаларнинг риск даражаси бўйича қуйидагилар фарқланади:

Download 54.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling