15-мавзу. Инвестиция ва пай фондлари


Download 54.77 Kb.
bet4/11
Sana24.02.2023
Hajmi54.77 Kb.
#1226403
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
pey fondlari

Малакали инвестор – бир ёки бир неча турдаги қимматли қоғозлар ва
бошқа молиявий воситаларга, малакали инвесторлар учун мўлжалланган бир ёки
бир неча хил хизмат турларига нисбатан қимматли қоғозлар бозорида амалга
ошириш учун тан олинган шахс бўлиши мумкин бўлган юридик ёки жисмоний
шахс.
Институционал инвестор – асосий профессионал фаолият тури пул
маблағлари тўплаш ва келгусида бу маблағлардан даромад олиш мақсадида
инвестиция қилиш билан шуғулланадиган юридик шахс.
Институционал инвесторлар қаторига қуйидагилар киради:
–суғурта компаниялари;
–пенсия фондлари;
–инвестиция фондлари ва бошқа фондлар.
Молия бозорида суғурта компаниялари
Улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари мижозлар олдидаги
мажбуриятлар сўзсиз бажарилишини назарда тутади ва улар моддий ишлаб
222чиқариш соҳаси корхоналари ҳисобланмаслиги сабабли, хусусан, қимматли
қоғозлар бозорида операциялар амалга ошириш йўли билан ўз активларини
кўпайтириш зарурати юзага келади.
Суғурта компанияларининг фонд бозоридаги фаолияти уларнинг суғурта
захираларини оқилона жойлаштиришга бориб тақалади. Суғурта захираларини
қоплашда қабул қилинадиган активлар қуйидаги тамойилларга жавоб бериши
лозим:
–диверсификация. Суғурта компанияларининг суғурта захираларини
жойлаштиришда диверсификация тамойили хилма-хил инвестиция
объектларидан кенг фойдаланишни назарда тутади;
–қайтиб беришлик;
–фойдалилик;
–ликвидлик.
Қайтиб беришлик, фойдалилик ва ликвидлик тамойиллари ушбу ҳолатда
суғурта захираларини тиклаш маълум бир даромад улуши билан тиклаш ва
келгусида жиддий йўқотишларсиз сотиш сифатида талқин қилиниши мумкин.
Халқаро амалиётда жамоавий инвестициялаш институтлари деганда
«инвестицион пул»га бирлаштирилган жалб қилинган ресурслардан
фойдаланадиган ташкилотлар тушунилади.
15.2. Молия бозорида жамоавий инвесторлар
Жамоавий инвестициялаш майда инвесторларнинг маблағлари улардан
келгусида фойда келтирадиган тарзда қўйилма сифатида киритиш мақсадида
профессионал бошқарувчининг бошқаруви остида «умумий пул»га
жамғариладиган тарзда бизнесни ташкил қилиш схемасини назарда тутади.
Жамоавий инвестициялашнинг энг ёрқин шакли сифатида инвестиция фондлари
– унинг ёрдамида алоҳида шахслар пул маблағларини ёки активларни
профессионал менежерлар қўлига бошқариш учун бериладиган механизм
намоён бўлади. Кўплаб инвесторларнинг қўйилмалари бунда ҳар бир
инвесторнинг унинг киритган инвестицияларига мутаносиб равишда улуши
бўлган умумий бир портфель сифатида бошқарилади.

Download 54.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling