15-мавзу. Инвестиция ва пай фондлари


Ишонч асосида бошқарув таъсисчилари


Download 54.77 Kb.
bet6/11
Sana24.02.2023
Hajmi54.77 Kb.
#1226403
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
pey fondlari

Ишонч асосида бошқарув таъсисчилари – инвестиция пайи эгалари –
фонд мулки бозор қийматининг ўзгариши билан боғлиқ зиён кўриш рискини ўз
зиммасига олади.
Пай фонди инвесторлари ва бошқарувчи компания ўртасидаги
муносабатларнинг негизида ишонч асосида бошқарув шартномаси ётади, унинг
шартлари жамоавий шартнома – «Пай инвестиция фондини ишонч асосида
бошқариш қоидалари» ҳужжати билан ифодаланади. Инвестор шартнома
шартларини ўзгартириши мумкин эмас, у фақат бу шартга қўшила олади, холос.
Ишонч асосидаги бошқарув жамоавий шартномасига қўшилиш инвестицион
пайларни харид қилиш йўли билан амалга оширилади.
Инвестицион пай номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғоз бўлиб,
унинг эгаси пай фондининг мулкига эгалик ҳуқуқидаги улушини, бошқарувчи
компаниядан тегишлича ишонч асосида бошқаришни талаб қилиш ҳуқуқини,
фонд фаолияти тўхтатилганда пул компенсация олиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Инвестицион пай хусусиятлари:
–ноэмиссиявий қимматли қоғоз;
–улушли қимматли қоғоз;
–номи ёзилган қимматли қоғоз;
–ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғоз;
–номиналсиз қимматли қоғоз.
Инвестицион пай пай инвестиция фондларига жамоавий инвестициялаш
воситаси ҳисобланади. Бу эса шуни англатадики, инвестицион пай кейинчалик
бозорда инвестиция қилинадиган маълум бир пул маблағлари «пул»ини
шакллантириш учун фойдаланилади. Ушбу «пул» (ПИФ) юридик шахс
224225
ҳисобланмайди, уни бошқарувчи компания юритади. Бу инвесторларга
солиқларда тежаб қолиш имконини беради, чунки фақат инвестициялар (пай
қиймати) ўсишига солиққа тортилади.
Пай фондларининг турлари100
1. Очиқ турдаги ПИФларда инвестицион пай эгаси исталган иш кунида
бошқарувчи компаниядан унга тегишли бўлган барча инвестицион пайларни
тўлашни талаб қилиш ва шу тариқа у ва бошқарувчи компания ўртасидаги ишонч
асосида бошқарув шартномасини тугатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
2. Оралиқ ПИФларда инвестицион пай эгаси пай инвестиция фондини
ишонч асосида бошқариш қоидалари билан белгиланган муддат (оралиқ)
давомида бошқарувчи компаниядан унга тегишли бўлган барча инвестицион
пайларни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Оралиқ бир йилда бир ҳафтадан
кам ва икки ҳафтадан кичик белгиланиши мумкин эмас. Амалиётда оралиқ бир
йилда тўрта марта икки ҳафтадан белгиланади.

Download 54.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling