15-мавзу. Инвестиция ва пай фондлари


-расм. Инвесторлар таснифи


Download 54.77 Kb.
bet3/11
Sana24.02.2023
Hajmi54.77 Kb.
#1226403
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
pey fondlari

15.2-расм. Инвесторлар таснифи
Мақсадлар бўйича
стратегик инвесторлар
портфелли инвесторлар
чайқовчилар
Ҳуқуқий ҳолати
бўйича
индивидуал инвесторлар
малакали инвесторлар
институционал инвесторлар
жамоавий инвесторларИнвесторларни қуйидаги белгилар бўйича таснифлаш мумкин (бунинг
маълум даражада шартли эканлигини эътиборга олиш лозим).
1. Инвестициялаш мақсадлари бўйича:
• стратегик инвесторлар. Уларнинг мақсади компания устидан назоратни
қўлга киритиш ёки мулк устидан назорат билан боғлиқ бошқа мақсадлар
ҳисобланади;
• портфелли инвесторлар. Уларнинг мақсади капитални, қоидага кўра,
жорий тўловлар – дивидендлар ва фоизлар ҳисобига ошириш ҳисобланади. Улар
консерватив инвесторлар қаторига киритилади;
• чайқовчилар. Уларнинг мақсади активлар курс қийматининг ўсиши
ҳисобланади, шу сабабли улар кўпинча ўз портфелини қайта кўриб чиқиши зарур,
бу эса уларни агрессив инвесторлар қаторига киритади.
2. Ҳуқуқий ҳолати бўйича:
–индивидуал инвесторлар;
–малакали инвесторлар;
–институционал инвесторлар;
–жамоавий инвесторлар.
Барча даромадлари бевосита уларнинг ўзига тегишли бўлган портфелларга
эга бўлган инвесторлар якка тартибдаги инвесторлар деб аталади.
Айтиш мумкинки, махсус билим ва кўникмаларга ёки рухсатларга эга
бўлган ҳамда маблағларни мустақил равишда инвестиция қиладиган
инвесторлар индивидуал инвесторлар ҳисобланади. Агар инвестор фонд
бозорида операциялар амалга ошириш учун етарли тажрибага ва етарли
миқдордаги маблағларга эга бўлса, шунингдек, унинг операциялари доимий
равишда амалга ошириладиган бўлса, у малакали инвестор деб тан олиниши
мумкин.
Малакали инвестор – бу халқаро амалиётда кенг тарқалган тушунча.
Малакали инвесторларга оддий инвесторлар билан таққослаганда кўпроқ рискни
ўзига олишга рухсат этилади, фақат малакали инвесторлар учун мўлжалланган
махсус инвестицион воситалар мавжуд.

Download 54.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling