15-мавзу. Инвестиция ва пай фондлари
Ихтисослашган депозитарий
Download 54.77 Kb.
|
pey fondlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Регистратор (рўйхатга олувчи)
Ихтисослашган депозитарий фонд мулкига нисбатан бошқарувчи
компания ҳаракатлари қонунийлиги устидан назорат функцияларини амалга оширган ҳолда фонд мулкни сақлайди ва ҳисобга олади. Шунингдек, ихтисослашган депозитарий фонд активларининг номинал сақловчиси сифатида иштирок этади ва бошқарувчи компаниянинг фонд мулкини тасарруф қилиш бўйича топшириқларини бажаради. Ихтисослашган депозитарий бошқарувчи компанияга акциядорлик инвестиция фондининг активларини ёки пай инвестиция фондини ташкил қиладиган мулкни тасарруф қилишга, шунингдек, бундай топшириқлар қонунчиликка, низомга, инвестиция декларацияси ва ишонч асосида бошқариш қоидаларига зид келган ҳолларда бошқарувчи компаниянинг қимматли қоғозларни бериш бўйича топшириқларини бажаришга розилик бермайди. 227Регистратор (рўйхатга олувчи) фонд қимматли қоғозлари эгаларининг реестрини юритади. Мустақил баҳоловчи бозор қийматига эга бўлмаган фонд мулкини, масалан, тан олинган котировкага эга бўлмаган қимматли қоғозлар ёки кўчмас мулк объектларини баҳолайди. Аудитор фонд мулкига нисбатан ҳисоб ва ҳисобот юритиш тўғрилигини текширади. Пай фондининг инвестицион пайларини бериш ва тўлаш жараёнини ташкил қилиш учун бошқарувчи компания инвестицион пайларни бериш, тўлаш ва алмаштириш бўйича агентларни жалб қилиши мумкин. Фақат қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш бўйича фаолият ёки брокерлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари ва ихтисослашган депозитарийларгина инвестицион пайларни бериш, тўлаш ва алмаштириш бўйича агентлар бўлиши мумкин. Инвестицион пайларни бериш, тўлаш ва алмаштириш бўйича агент бошқарувчи компания билан тузилган агентлик шартномаси ёки топшириқ шартномаси, шунингдек, у томонидан берилган ишонч қоғози асосида бошқарувчи компания номидан ва унинг ҳисобидан ҳаракат қилади. Download 54.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling