15-мавзу. Инвестиция ва пай фондлари


Download 54.77 Kb.
bet2/11
Sana24.02.2023
Hajmi54.77 Kb.
#1226403
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
pey fondlari

Объектлар бўйича
реал инвестициялар
молиявий инвестициялар
Риск
даражаси бўйича
рисксиз инвестициялар
риск паст инвестициялар
рискли инвестициялар
риск юқори инвестициялар221
Рисксиз инвестициялар – агарда у омонатларни суғурта қилиш тизими
билан кафолатланган бўлса, банк омонатига ёки давлат қимматли қоғозларига
маблағлар киритиш.
Риск паст инвестициялар – маблағларни биржада котировкага эга бўлган
(ҳаво ранг фишкалар) олий тоифадаги компанияларга, шунингдек, муниципал
қимматли қоғозларга киритиш.
Рискли инвестициялар – маблағларни молиявий воситалар асосий
қисмига киритиш.
Риск юқори (венчурли) инвестициялар – маблағларни янги бизнес
ташкил қилиш билан боғлиқ молиявий воситаларга, рискли инновацион
лойиҳалар, шунингдек, рейтингга эга бўлмаган ёки банкрот ёқасида турган
компанияларнинг воситаларига киритиш.
Инвестор учун риск даражаси қанчалик юқори бўлса, ушбу воситадан у
шунчалик юқори даражада даромад талаб қилади ва бу тушунарли, албатта: агар
риск даражаси паст бўлганда инвестор каттароқ даромад олиш имконига эга
бўлса, у маблағларни минимал риск билан киритган бўларди.
Молия бозорида рисксиз ставка ҳам фойдаланилиб, у риск йўқлигидан
ташқари, энг паст даромадлиликни ҳам англатади.
Инвестициялашни амалга оширар экан, портфелли инвесторлар
диверсификация қилишни афзал кўради ва маблағларни айрим молиявий
воситалар бўйича олинган фойда бошқа молиявий воситалар бўйича кўрилган
зиённи қоплайдиган тарзда турли қимматли қоғозларга киритиб, рискни
минимал қилишга интилади. Бироқ портфелни шакллантириш, уни бошқариш
кўп вақт сарфлашни, қимматли қоғозлар танлаб олиш соҳасида махсус
билимларни, жумладан, иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиш
қонуниятларини тушунишни, иқтисодий ва молиявий таҳлил қилиш
кўникмаларига эга бўлишни, хилма-хил ахборотларни қайта ишлашни талаб
қилади, бу эса айрим инвесторлар учун фойда келтирмаслиги ва сермашаққат
бўлиши мумкин. Шу муносабат билан қимматли қоғозлар бозорида инвестицион
операциялар иккита асосий усул – бевосита (тўғридан-тўғри) ва билвосита
инвестициялаш усули билан амалга оширилади.
Фойда олиш мақсадида молиявий активлар харид қиладиган юридик ёки
жисмоний шахс молия бозорида инвестор ҳисобланади.

Download 54.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling