Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.1-расм. Бизнеснинг мақсади
9.3. Бизнес ва бизнес-режа тушунчаси.
Бизнес-режа одатда қатъий ҳисоб-китобларга асосланган ҳужжат бўлиб, мавжуд бозорлар ҳолатини яхши таҳлил қилиб ва ўз мақсадларини аниқ - равшан кўз олдига келтира биладиган фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилади. Бугунги кунга келиб фермер хўжаликлари томонидан жуда кўп турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бунда асосий эътиборни фермер, бозорга яъни сотиладиган маҳсулотга қаратиши лозим. Харидор нима учун айнан сизнинг маҳсулотингизни сотиб олиши лозим, чунки бошқа фермер ҳам худди шундай маҳсулот ишлаб чиқаради. Бизнес – режа тузишда худди шу жиҳатларга алоҳида эътибор бериш лозим бўлади. Чунки фермер хўжалиги фаолияти натижаларини фақатгина бозордаги у ёки бу турдаги маҳсулотларга бўлган талаб ва таклиф нисбати орқали ҳал қилади. Агробизнес корхоналарида режалаштирилаётган экинлар таркиби хўжалик имкониятларига мос келиши лозим. Агар мос келмаса, қандай қилиб мувофиқлаштириш мумкин. Рақобатбардош корхоналар ўртасида бозордаги эгаллаган ўринларини, маҳсулот сотишни, рақобатчилар маҳсулотларини таҳлил қилиш, қисқа муддатли башоратлар қилиш, баҳо сиёсатини асослаш ва амалга ошириш каби масалалар бизнес - режанинг қисимларида ўз аксини топиши лозим. Фермер хўжалиги бизнес режасида қандай маҳсулот ишлаб чиқариш орқали даромад олиши, маҳсулот турлари, хизматлар кўрсатиш ёки ишлаб чиқаришда кўзда тутиладиган маҳсулотлар тўғрисида батафсил ахборот берилади. Бизнеснинг мақсади 8.1-расм. Бизнеснинг мақсади Яъни унда: ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг истеъмолчилари кимлар; хўжаликнинг аввалги йилдаги молиявий аҳволи қандай ҳолатда бўлган; қайси турдаги (чорва маҳсулотлари ёки деҳқончилик) маҳсулот етиштиради; сув билан қандай таъминланган, агар лалми ерда деҳқончилик қилинса, ишлаб чиқариш натижаларининг табиий омилларга боғлиқлиги (ёғингарчилик миқдорига) каби масалалар ёритилиши лозим. Агар фермер хўжалиги янгидан тузилаётган бўлса, бошланган иш даромад келтиришини асослаб бериши керак. Қишлоқ хўжалигида биснес- режанинг икки томонлама аҳамияти бўлиб, бу ички ва ташқи заруриятлардан келиб чиқади. Чунки у биринчидан тадбиркорликнинг ўз ички имкониятларини баҳолай билишга ёрдам беради ва шу билан бирга фақат тадбиркорликгина эмас, балки қишлоқ хўжалиги корхонасидаги барча ишловчилардан тўла ишонч туғдиришга, иккинчидан, ташқи алоқалар ўрнатишга ёрдам беради. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling