Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Агробизнес корхонасининг бизнес-режаси


Download 1.13 Mb.
bet90/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

9.5. Агробизнес корхонасининг бизнес-режаси.

Агробизнес корхоналарининг истиқбол режаси бизнес - режани тузиб чиқишнинг асоси бўлиб, у конкрет календарь йилида қишлоқ хўжалиги корхонаси амалга оширадиган ишлар дастуридан иборатдир. Агар истиқбол режа хўжалик тараққиётининг асосий, йирик масалаларини, яъни узоқ муддат давомида бажарилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал эса, бизнес - режа айни ҳозирги йил учун мўлжалланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган бўлади.


Қишлоқ хўжалигида бизнес - режанинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Бу шакллар ҳар йили аниқлаштирилади ва доимий равишда бир - бирига яқинлаштирилади, бу эса туман, вилоят, республика бўйича йиғма режалар тузиб чиқишни ва қишлоқ хўжалик корхоналарига раҳбарлик қилишни осонлаштиради. Қишлоқ хўжалигидаги бизнес - режанинг амалдаги шакли республика Президенти томонидан 1997 йил 15 март куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигида ҳисоб - китоблар тизимини такомиллаштиришга оид туб чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ишлаб чиқилган. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг бизнес - режаси қуйидаги асосий бўлимларга эга: кириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етишитириш учун бир гектар ерга кетадиган меҳнат ва моддий харажатлар мёъери, ердан фойдаланиш, деҳқончилик маҳсулоти ишлаб чиқариш, моллар, паррандалар, хайвонлар бош сони ва асалари оиласи сони мавжудлиги, моллар ва паррандалар маҳсулдорлиги, молларнинг ва паррандаларнинг озуқаларга бўлган эҳтиёжи ва унинг таъминоти, чорвачилик маҳсулотларининг таннархи, режалаштирилаётган йил учун маҳсулот баланси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш, умумхўжалик харажатининг маҳсулот етиштирувчи бўлинмаларига тақсимоти, асосий ишлаб чиқариш харажатлари, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ва сотиш, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш корхоналарининг ишлаб чиқарган маҳсулоти, хизмати ва сотиш, ходимларнинг сони ва истеъмолга йўналтирилган меҳнат ҳақи фонди, ташқи иқтисодий фаолият ривожланишининг асосий кўрсаткичлари, пул даромадлари ва харажатлар баланси, бюджетга тўланмалар, корхонанинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ялпи даромади, молиявий натижалар.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида бизнес режани тузиш ва ундаги ҳисоб - китобларга қатъий риоя қилиш бозор иқтисодиёти шароитида объектив заруриятдир. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг бизнес режасини тузиш ва унинг шаклларини тўлдириш учун қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш зарурдир “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун бир гектар ерга кетадиган меҳнат ва моддий харажатлар меъёри” жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 24 июндаги 317 сонли қарори ва Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг “1998 - 2000 йилларда пахта, бошоқли дон экинлари, шоли ва картошка экинлари майдонлари тўғрисида”ги 1997 йил 28 июнь 186 сонли буйруғига ва вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари томонидан хўжаликларга етказиладиган топшириклар асосида ҳамда қолган экин турларини экишда хўжаликларнинг ўзлари бозор талабларини ўрганган ҳолда талаб этиладиган майдонларни белгилашлари, ҳосилдорлиги уч йиллик ўртачасидан кам бўлмаган миқдорда белгилаб, тўлдирилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг энг муҳим вазифаси истиқболга мўлжалланган дастури – яъни йиллик ишлаб чиқариш-бизнес режани шакллантиришга илмий асосланган ҳолда ёндошишдан иборатдир.Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тавсия этилган «Қишлоқ хўжалик корхоналарининг бизнес-режаси» қуйидаги асосий бўлимлардан ташкил топган (9.5.1-чизма).



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling