Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet92/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Ер турлари

Йил бошига,
га

Йил охирига,
га

1.

Экинзорлар

196

196

2.

Қўриқ ва бўз ерлар

-

-

3.

Яйловлар

54

54

3.

Йўллар ўрни

2,6

2,6

4.

Ариқлар ва суғориш тармоқ-лари билан банд ерлар

1,4

1,4

5.

Бошқа ерлар

3,5

3,5




Жами ер фонди

257,5

257,5

Манба: 2016 йил учун йиллик ишлаб чиқариш бизнес-режаси маълумотлари
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш режаси бизнес-режанинг муҳим бўлими бўлиб, одатда ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи агробизнес корхоналари томонидан ишлаб чиқилади. Ушбу бўлимда агробизнес корхоналарида деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш стратегияси акс эттирилиб, ишлаб чиқариш жараёни технологик ва ташкилий нуқтаи назардан батафсил баён қилинади. Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш режасининг асосий вазифаси агробизнес корхоналарининг белгиланган муддатда керакли миқдорда ишлаб чиқариш имкониятларини асослаб беришдан иборат.
Агробизнес корхоналарининг маҳсулот етиштириш ва уларнинг таннархи бизнес-режанинг энг йирик бўлимларидан бири ҳисобланади. Бу бўлимда асосий ва такрорий экинлар майдони, маҳсулотларни етиштиришга сарфланадиган моддий, меҳнат ва пул маблағлари ҳажми ва қиймати, экинлар ҳосилдорлиги, ялпи ҳосил ва ўсимликчилик маҳсулотларининг режали таннархи ўз аксини топади.
Агробизнес корхоналари дехкончилик махсулотларини етиштириш бизнес-режаси учун талаб этиладиган дастлабки (бирламчи) маълумотларга қуйидагилар киради:

  • хўжаликнинг ўтган йилларда эришган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари;

  • давлат буюртмалари бўйича назорат кўрсаткичлари;

  • илмий-ишлаб чиқариш тавсиялари;

  • илмий асосланган лимитлар, меъёрлар ва меъёрий кўрсаткичлар;

  • истиқболда ривожланишнинг техникавий-иқтисодий башорат кўрсаткичлари;

  • ҳудудий хўжалик юритиш тизимининг шарт-шароитлари ва усуллари.

Режалаштириш учун дастлабки маълумотлар базаси сифатида ўтган йилларда корхона эришган ишлаб чиқариш натижалари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар асос қилиб олинади. Бунинг учун ўтган йиллар учун статистик, молиявий ва оператив ҳисоботлар кўрсаткичлари чуқур таҳлил этилади ва улар асосида жорий ёки келгуси йиллар учун режа кўрсаткичлари белгилаб олинади. Давлат буюртмалари ва эркин сотиш бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ишлатиладиган моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни сарфлаш меъёрлари, илмий-ишлаб чиқариш соҳасида тўпланган тажрибалар ва тавсиялар, истиқболда ривожланишнинг башорат кўрсаткичлари режалаштириш жараёнининг ҳаққонийлиги ва илмий асосланганлигини таъминлайди.
Маҳсулот етиштиришга сарфланадиган моддий, меҳнат ва пул маблағлари сарфлари қуйидаги моддалар бўйича акс эттирилади:

  • иш ҳақи сарфи ва ундан ягона ижтимоий тўловлар – киши/соатлари ва сўмда;

  • уруғлик сарфи – тонна ва сўмда;

  • ёнилғи-мойлаш материаллари сарфи – тонна ва сўмда;

  • ўғитлар ва кимёвий ҳимоя воситалари сарфи – тонна ва сўмда;

  • асосий воситалар амортизацияси ва уларни сақлаш харажатлари – сўмда;

  • бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар – сўмда;

  • суғурта тўловлари – сўмда;

  • умумишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар – сўмда.

Агробизнес корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини режалаштиришда меҳнат ва моддий ресурслар сарфи меъёрларидан келиб чиқиб, режалаштирилаётган йилда экин турлари бўйича сарфланиши лозим бўлган ресурслар сарфи белгилаб олинади. Ҳар бир экин тури бўйича умумий харажатлар қиймати ва бир центнер маҳсулотнинг таннархи режалаштирилади. Иш даврлари (ер ҳайдаш, экиш, экинларга ишлов бериш, ҳосилни йиғиб-териб олиш) учун технологик карталар асосида режа тузилади
Деҳқончилик маҳсулоти ишлаб чиқариш жадвалини тўлдиришда белгиланган меъёрлар, яъни “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун бир гектар ерга кетадиган меҳнат ва моддий харажатлар меъёри” экин майдонларига кўпайтирилиб – киши соати, уруғлик, ёқилғи-мойлаш материаллари ва ўғитлар миқдори аниқланади ва бизнес - режадаги тегишли графаларга қўйилиб, уларни қийматлари жорий йилдаги хўжаликка кирим қилинадиган баҳолар билан ҳисобланади. Энг аввало хўжаликда ҳар бир экин тури бўйича агротехника чора - тадбирлари тузилган бўлиши керак ва шунга асосан бу жадвал ҳисоб - китоб қилиниб тўлдирилади.
Агробизнес корхоналарининг ижтимоий табиатига хос хусусиятлар режа топиширигининг мазмунида хам акс этади. Агробизнес корхоналари учун режа топшириқ фақат давлатга маҳсулот сотиш буюртмаси бўйича берилади. Қишлоқ хўжалик корхоналари давлат олдидаги буюртмаларини бажариб режадан ташқари маҳсулот сотгач, ўз уставларига кўра, олинган маҳсулот ва пул воситаларидан қандай фойдаланишни ўзлари белгилайдилар. Қишлоқ хўжалик корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш, қўшимча ҳақ тўлаш миқдори иш натижаларига боғлиқ бўлади. Қишлоқ хўжалик корхоналари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга фондларни тўлдиришга мўлжалланган ажратмаларнинг миқдорини ўзлари белгилайди.
Агробизнес корхоналарида бизнес - режани тузиш вақтида корхона аъзоларининг келгуси йилда ишларни яхшилашга оид таклифлари эътиборга олинади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling