Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


 Фан, техника тараққиёти ва интенсивлаштириш


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

13.2. Фан, техника тараққиёти ва интенсивлаштириш 
Интенсивлаштириш ўз моҳиятига кўра, қишлоқ хўжалигида маълум 
чегараларга эга. Масалан, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда 
ҳар бир технологик жараён учун оптимал агротехника муддатлари мавжуд. 
Ер ҳайдаш учун ер ҳайдовчи трактор, экиш учун маълум миқдордаги экиш 
агрегати, ҳосилни ўриш учун (дончиликда) комбайнлар бўлиши керак.
Ҳар бир экин тури учун зарур минерал ўғит миқдори белгиланган. 
Агарда меъёрдан ортиқ минерал ўғит солинадиган бўлса, экининг 
ҳосилдорлигига салбийтаъсир этиб, унинг камайишига ҳам олиб келиши 
мумкин. Бу, ўз навбатида, интенсивлаштиришнинг маълум даражада 
чекланганлигидан далолат беради. Бу масаланинг ечими фан – техника 
тараққиётидадир. Фан – техника тараққиёти деганда фаннинг, технианнг ва 
технниг барқарор ривожланиб бориши тушинилади. Бошқача қилиб 
айтганда, фан – техника тараққиёти – мавжуд билимлар натижасида 
уларнинг бойитилиши ва бойитилган билим асосида янги унимли 
техникалар, прогрессив технологияларнинг яратилишидир. Олдингисига 
қараганда унимли техника ва техналогиялар яратилиши натижасидагина 
интенсивлаштириш чексиз ривожлантирилиши мумкин. 


131 
Фаннинг ривожланиши натижасида ўсимлик ва чорва ҳайвонларининг 
янгидан – янги хусусиятлари очилмоқда. Натижада, ушбу янги 
хусусиятлар талабидан келиб чиққан ҳолда технологиялар ўзгаради ва 
маҳсулот ишлаб чиқариш кўпаяди. Бу борада фан – техника 
тараққиётининг ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришга таъсири 
чекланмаган. Ишлаб чиқаришга қишлоқ хўжалиги экинлари янги 
навларининг жорий этилиши билан интенсивлаштириш янада кучаяди. 
Масалан, ҳозирда пахта ва буғдойнинг серҳосил навлари яратилмоқда. Бу, 
ўз навбатида, қишлоқ хўжалигини янги босқичга кўтаради. Ишлаб 
чиқаришни 
интенсивлаштириш 
ишлаб 
чиқариш 
концентрациясиниоширади, 
корхоналарда 
ишлаб 
чиқаришни 
ихтисослаштиришни кучайтиради. Ихтисослашувнинг кучайиши ишлаб 
чиқаришнинг механизациялашиш жараёнини оширади, маҳсулотлар 
бирлиги таннархининг нисбатан ошиб кетмаслигини таъминлайди. Бу эса, 
ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самараси ошишига олиб келувчи асосий 
омиллардан биридир. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling