191
Асосий капитал – капиталнинг асосий ишлаб чиқариш
воситалари
(машина, асбоб-ускуна ишлаб чиқариш бинолари ва ускуналарини) ўз
ичига олувчи, иқтисодий жиҳатдан ўз қийматини ишлаб чиқарилган
товарларга аста-секин ва узоқ муддатда ўтказиб борувчи қисми.
Базис давр – иқтисодиётда жорий (ҳисобот) даври маълумотлари
(кўрсаткичлари) ни қиёслаш учун қабул қилинган бирор вақт (ой, квартал,
йил ва ҳ.к.) ёки сана.
Базис нарх - 1) режали иқтисодиётда доимий деб қабул қилинган ва
халқ хўжалиги кўрсаткичлари (масалан, миллий даромад ҳажми, саноат,
қишлоқ хўжалиги, ялпи маҳсулоти ва б.) даги ўзгаришларни индексларни
ҳисоблашда асос қилиб олинган нарх. 2) сифат кўрсаткичлари аниқ бўлган
товарнинг контракт ёки прейкурант нархи.
Do'stlaringiz bilan baham: